Snapdragon 870 ва 120Hz OLED дисплейга эга Redmi смартфони тайёрланмоқда

Snapdragon 870 ва 120Hz OLED дисплейга эга Redmi смартфони тайёрланмоқда

GSMArena нашрининг Weibo тармоғидаги инсайдер тарқатган маълумотларга таяниб хабар беришича, Xiaomi компанияси Snapdragon 870 чипсети ва 120Hz OLED панелга эга Redmi смартфони устида ишламоқда.

ЎҚИНГ: Бу смартфонсоз Xiaomi ва Apple'ни ҳам ортда қолдирди

Баъзиларнинг ишонишича, бу Redmi K40S смартфони бўлиши ёхуд навбатдаги Redmi K50 оиласи вакили бўлиши мумкин.

Digital Chat Station номли фойдаланувчи қурилманинг бир қатор техник жиҳатларини очиқлади. Мазкур Redmi смартфони 6,7 дюйм диагоналли, 1080х2400p резолюцияли экран билан жиҳозланиши ҳамда орқа панелда 50МП асосий камерага эга бўлиши эҳтимоли бор.

Маълумотларда кўрсатилишича, смартфоннинг модель рақами SM8250, бу эса қурилма Redmi K50 смартфони бўлиши мумкинлигини кўрсатади.

ЎҚИНГ: Xiaomi 12: 2022 йилги Xiaomi флагманидан кутаётган 6 жиҳатимиз