Snapdragon 888 Plus чипли илк смартфон – GeekBench рекордчиси AnTuTu’да ҳафсалани пир қилди

  •   DiMaX
  •  580
  •  06.08.2021 10:59

Snapdragon 888 Plus чипли илк смартфон – GeekBench рекордчиси AnTuTu’да ҳафсалани пир қилди

Qualcomm компанияси шу йил июннинг охирида Snapdragon 888 Plus русумли флагман процессорини намойиш қилган эди. Унинг базасидаги илк қурилма Honor Magic 3 русумли смартфон бўлиши кутилмоқда.

ЎҚИНГ: Антиқа дизайндаги Honor Magic 3 ва 3 Pro смартфонларининг нархи ва асосий техник жиҳатлари маълум бўлди

Honor Magic 3 смартфонининг 12 август куни расман тақдим этилиши маълум бўлган. Намойишидан олдин унинг GeekBench сервисида текшириб кўрилганида рекорд натижа намоён этган эди.

Лекин мазкур флагман энди AnTuTu бенчмаркида ҳам синаб кўрилди ва анча паст балл олди. У ерда синаб кўрилган Honor Magic 3 тезкор/ички хотираси 12/512 гигабайтлик конфигурацияда бўлиб, смартфоннинг бошқа вариантлари ҳам бўлиши шубҳасиз.

Хулласи калом, Snapdragon 888 Plus чипли илк смартфон бўлмиш мазкур қурилма AnTuTu сервисида 749 223 балл олган. Бу яхши кўрсаткич, аммо энг зўр натижа эмас – базавий Snapdragon 888 процессоридаги айрим флагманлар ундан юқори балл олган. Android-смартфонлар самарадорлиги бўйича июль ойи рейтингидаги барча гаджетларнинг ўртача баллари ҳам бундан баланд!

Бенчмарк маълумотлар базасида қолган қайдларга кўра, Honor Magic 3 дисплейи кадр янгиланишининг 120 герцлик частотасини қўллаб-қувватлайди.

ЎҚИНГ: Эгалари рози бўлган смартфонлар рейтингида кутилмаган ўзгариш! (AnTuTu, 2021 йил июль)

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.