Snapdragon 898 чипининг тахминий тақдимот санаси маълум бўлди

Snapdragon 898 чипининг тахминий тақдимот санаси маълум бўлди

Qualcomm ўз веб-сайтида 2021 йил 30 ноябрдан 2 декабргача Tech Summit тадбири бўлиб ўтишини эълон қилди. 

Snapdragon 898 чипи эса шу кунларда тақдим этилиши кутилмоқда. Аввалги миш-мишларда ушбу чипга биринчи бўлиб Xiaomi 12 смартфони эга бўлиши айтилган эди. Ушбу смартфон эса йил охиригача тақдим этилади. 

Тахминларга асосланадиган бўлсак, янги чип 30 ноябрь ёки 1 декабрь саналарида тақдим этилади. Бир неча манбалар аввалроқ чипнинг техник жиҳатлари ҳақида маълумот берганди. 

Унга кўра, чип 3.0 гигагертсли частотада ишлайдиган ARM Cortex-X2 ядроси, 2.5 гигагертсли частотали учта Cortex-A710 ядроси ва ниҳоят 1.79 гигагертсли тўртта Cortex-А510 ядросига эга бўлиши кутилмоқда. 

График процессор - Adreno 730 эканлиги аввал маълум бўлган эди. Ушбу янги график процессори аввалги Адрено 660'дан 20% кўпроқ унумдорликни тақдим этади. 

Алоқа боғланишлари учун чипга X65 5G модеми ўрнатилган бўлиб, унинг тармоқдан юклаш максимал тезлиги 10Гбт/секундни ташкил қилади. 

ЎҚИНГ: Келаётган йилнинг бўлғуси флагман процессори бенчмаркда «имтиҳон топширди» 

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!