Sony'нинг 2018 йилги флагмани "қўлга тушди"

Sony'нинг 2018 йилги флагмани

Инсайдер ва техноблогларнинг ёзишларича, Sony дизайнерлари ва муҳандислари янги авлод Xperia флагманлари устида жиддий бош қотиришмоқда. Унинг ишчи номи ҳозирча Sony Xperia H8216. Изланишлар натижаси ёмон эмас.

Кеча интернет тармоғида Sony 2018 йилда тақдим қиладиган кучли "байроқдор" смартфоннинг суратлари тарқалди. Суратга кўра, мобил қурилманинг орқа панелида 12 мегапикселли модуллардан иборат қўш сенсорли ош камера бўлади.

Маълумотларга кўра, 5,5 дюймли, HDR сиғимли Full HD-экран билан таъминланиши кутилаётган бу флагман Snapdragon 845 платформасига, 3130 мА соат ток сиғимли аккумуляторга эга бўлади.

Янги авлод Sony Xperia флагмани 4/64 Гб хотира, 15 Мп сиғимли олд камера, IP65/IP68 стандарти бўйича чанг ва сувдан ҳимояланган корпусга эга бўлади.

Бу гал ҳам смартфон корпусининг дизайнига диққат қаратилган ва Sony ишқибозларининг севимли "истара" сақлаб қолинган: яхлит металлдан иборат корпус ёнлари ва том қисми ясси услубда ишланган.

Олд панелдаги ромдан холи экран жозибадорлиги билан бошқа рақибларни уялтириши маълум қилинмоқда.

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!