Sony Xperia Z5 Compact – жажжилар тоифасидаги кучли смартфон

Sony Xperia Z5 Compact – жажжилар тоифасидаги кучли смартфон

Xperia Z5 Compact –Sony компаниясининг ихчам флагманлари давомчиси. Аммо японларда “ихчам” корейслардаги каби “мини” дегани эмас. Sony “улкан” аппаратлардаги каби энг яхши технологиялардан фойдаланади.

Z5 Compact ана шундай процессор, бармоқ излари учун сканер, янги камера, сувдан ҳимоя қилиш тизими, ғаройиб корпусга эга.

Sony Xperia Z5 Compact аввалги Z3 Compact авлодидан катта фарқ қилмайди. Кучлироқ процессор, яхшироқ камера ва қўшимча бармоқ излари учун камера ўрнатилган. 2015 йил охирида HD экран ва 2 ГБ оператив хотира ҳеч кимни ажаблантирмайди, Qualcomm Snapdragon 810 процессори эса зўр.

Янги камера

Sony, мана неча йил дирки, амалда ўз топ смартфонлари камерасини ўзгартирмайди. 20,7 мегапиксел модуль 5-авлод смартфонидагина 23 мегапикселга ўзгарди, холос. Фарқ сезиларли даражада эмас. Бироқ компания бу камерани “ўз тоифасида энг тез фокyс тўғриловчи” (0,03 сония) деб таърифламоқда. Шунингдек, сифат борасидаги сезиларли ўзгаришни ҳам ваъда қилишган. Синаб кўрамиз!

Демак, сурат борасида фикрлар: Бино-иншоотлар расми яхши чиққан. Портретлар, макро аъло даражада. Тунги видеотасвирларда шовқин юқори, кундузги пейзаж тасвирида динамик диапазон етишмовчилиги бор. Бу дегани ёрқин, контраст фотоларда осмон билан уйқашлик сезилади, тасвирнинг қуйи қисмида бунинг акси, қоронғуроқ. Албатта, бунда доимгидек сизни HDR режими қутқаради. Автоматика устида бир оз ишлаш керак.

Xperia Z5 Compact чиндан ҳам фокyс тўғрилашга сониялар сарфлайди. Тасвир сифатида ҳам ижобий томонга ўзгариш бор. Аммо рақибларда бу жиҳат устун, айнан тунги тасвирларда.

Камерада олинган расмлар

Келинг, 2015 йилнинг энг яхши 2 та смартфонини солиштириб кўрамиз: қай бири кўпроқ маъқул бўлади? Биринчи қиёс Samsung Galaxy S6 edge билан:

Samsung Galaxy S6 Edge

Samsung Galaxy S6 Edge

Sony Xperia Z5 Compact

Sony Xperia Z5 Compact

Энди LG G4 билан таққослаб кўрамиз:

LG G4

LG G4

Sony Xperia Z5 Compact

Sony Xperia Z5 Compact

Олд ва орқа планга эътибор беринг. Олд планда LG G4 расми яхшироқ: юзнинг ранги тўғри , аниқ фокус ва аъло даражадаги деталлаштириш. Орқа пландаги тасвир борасида Samsung’да яхшироқ натижа. Фотографиядаги яшилликни, сунъий ёруғликдаги автоматиканинг яхши эмаслигини ҳисобга олмаганда, Sony Xperia Z5ни “олтин ўрталиқ” деб аташ мумкин.

12

Ўнг ёндаги сканер

Sony Xperia Z5 даги бармоқ излари сканери смартфоннинг ён томонига, яъни блоклаш/ўчириш тугмачасига жойлашган. Смартфонни чўнтакдан олишингиз билан бармоғингиз тугмачасида бўлади. Қулай, албатта.

Сезувчанлиги яхши, iPhone 6, Samsung Galaxy S6, Huawei Mate 7 даражасида.

Лекин янги флагманларнинг иккинчи авлодидан анча сезувчан. Huawei Mate S, iPhone 6s дан кейин фарқ сезилади, яъни “разблокировка” анча секин давом этади. Бироқ бу унчалар муҳим жиҳат эмас.

Бармоқ излари сканери смартфонни фақат “разблокировка” қила олади. Рақобатчиларида эса шахсий папкага, браузерларнинг танланган саҳифаларига (Huaweiда), пуллик хизматларга (Apple Pay, Samsung Pay) кириш имконияти бор. Sonyда эса ҳозирча ҳаммаси оддий.

Экран ўзгармаган

CмартфонHD форматдаги 4,6 дюймли матрицага эгаШу билан Xperia Z5 Compact смартфонининг экрани ҳақидаги фикрларга якун ясаш мумкин. Бироқ шошилмаслик керак.

Биринчидан, бу жуда ихчам смартфон. Экран ўлчами (тахминан, iPhone 6/6s никидай) – унинг фишкаси.

Иккинчидан, шундай диоганалли HD тасвир—ёмон эмас. Нуқталар зичлиги iPhone’никидан қолишмайди.

Sony билан қўрқмай чўмилаверинг!

Sony смартфонларининг асосий фишкаси—сувдан ҳимоя тизими. Z5 Compact ҳам аввалги моделлар каби IP68 стандарти бўйича сувдан ҳимояланган. Рақобатчиларда эса бу ҳимоя йўқ.

USB учун “ин” қопқоқсиз (capless дейилади) ва қувватлантириш учун қулай. Ҳаммаси батартиб. Унинг остида хотира картаси ва бир дона SIM-карта учун жой ҳам бор.

Бундай қувват нима учун?

Айтилганидек, Sony Xperia Z5 Compact’да процессор жуда кучли: Qualcomm Snapdragon 810. Шунингдек, HD экран ва 2 ГБ оператив хотирага эга. Xperia Z5 Compact қизиб кетмайди. Бунинг сабаби ихчам экран, дейиш мумкин.

Бу кўрсатгичлар унга кўрк бағишлайди: 4К видео, HD экраннинг қотиб қолмаслиги. Тан олиш керак, рақобатчилар мини-версияларга Sony каби куч бермаган.

Xperia Z5 Compact аккумулятори — 2700 мАс қувват беради. Бундай ҳажмдаги смартфонлар учун – бу рекорд.

Смартфондаги максимал ёруғлик билан 9 соат бемалол видео кўриш мумкин. Бу нормал натижа: аввалги авлодидан ярим соатга узоқроқ.

Турли ўйинлар учун 5,5 соат – буям рекорд натижа. Аммо кучли томони – оддий режимдаги фаолияти. Ҳозирги аксар смартфонларни бир неча соатда қувватлантириш талаб этилади, Z5 Compact билан кун бўйи хотиржам юриш мумкин.

Плеер

Муҳим палла – овоз.  Xperia Z5 смартфони Hi-Res Audio ва AHC, LDAC форматида ишлайди, овозлар жуда яхши жаранглайди. Z3 ва биз тинглаб кўрган бошқа смартфонлардан анча яхши. Ҳатто оддий эшитиш воситаларида ҳам барча товуш унсурлари эшитилади. Walkman плеерининг ўзи жуда кўркам: созловчи эквалайзер, ClearAudio+ функцияси ва бошқа созламалар —тегларни таҳрир қилиш, альбом муқовасини созлаш каби имкониятлари бор.

Хулоса

Нархини ҳисобга олмаганда, Xperia Z5 Compact – энг яхши жажжи флагман. Унда жуда ихчам корпус, чиройли ранг, Sony смартфонларига хос устунликлар давомийлигини кўриш мумкин.

Бироқ Quad HD экран, 2 SIM-карта, оптик барқарор камера билан Samsung Galaxy S6 ундан арзонроқ.

Huawei P8, Lenovo Vibe Shot, LG G4 флагманлари ҳам арзонроқ. Аммо уларда сувдан ҳимоя тизими йўқ ва кучли эмас. Шу сабаблими, Sony ўз смартфонига қимматроқ нарх қўйган.

Manba: Hi-tech.mail.ru

Хулоса

Қаердан сотиб олиш мумкин?

www.olx.uz $400 Сотиб олиш

 Афзаллиги

 Камчилиги

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!