Spotify Россия, Қозоғистон ва яна бир қатор давлатларга кириб келди

Spotify Россия, Қозоғистон ва яна бир қатор давлатларга кириб келди

Spotify Европа бўйлаб ўз хизматлари қамровини кенгайтиришда давом этмоқда. Мусиқий стриминг сервиси эндиликда Шарқий Европанинг 13 та давлатда мавжуд. Бу билан Spotify'дан расман фойдаланиш имкони бўлган давлатлар сони 92 тага етди.

Spotify эндиликда Албания, Беларусия, Босния ва Герцеговина, Хорватия, Қозоғистон, Косово, Молдова, Черногория, Шимолий Македония, Россия, Сербия, Словения ва Украина давлатларида ҳам мавжуд.

Ушбу давлатлар аҳолиси бугунданоқ стриминг хизматидан фойдаланиб, 50 миллион қўшиқ, 4 миллиард плейлист ва маҳаллий мусиқалардан баҳраманд бўлишлари мумкин. Хизматнинг рекламали текин версияси ҳамда рекламасиз Премиум, Оилавий Премиум, Талабалар учун Премиум ва DUO тўлов режалари мавжуд.

Юқоридаги 13 давлат қўшиқчиларининг 200 та плейлисти Spotify базасига қўшилди. Компания Россия бозоридан катта умид қилмоқда. Spotify'даги трекларни улашиш имконини берувчи Instagram мусиқий ҳикоялари ҳам эндиликда Россияда мавжуд.

Аммо рус тилидаги подкастлар Spotify базасида мавжуд бўлмайди, сабаби стриминг сервисининг фикрича, русча подкастлар ҳозирча Spotify талабига жавоб берадиган даражада мукаммал эмас.

ЎҚИНГ: Spotify Lite тестдан ўтмоқда

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!