Starlink кейинги йилдан Ўзбекистонда ҳам ишга тушади(ми?)

Starlink кейинги йилдан Ўзбекистонда ҳам ишга тушади(ми?)

Илон Маск раҳбарлик қиладиган SpaceX компанияси ўзининг Starlink сунъий йўлдош интернет лойиҳаси эндиликда бутун дунё бўйлаб 32 мамлакатларда мавжуд эканлигини эълон қилди. Шунингдек, компания Starlink хизмати мавжудлиги ҳолатини кўрсатиб турувчи харитани ҳам ишга туширди.

Харитада Европа ва Шимолий Американинг аксарият қисми, шунингдек, Жанубий Америка, Австралия ва Янги Зеландиянинг маълум бир қисмларида Starlink хизмати мавжудлигини кўриш мумкин. Дунёнинг қолган кўп қисми, бутун Африка қитъаси ва Марказий Осиёнинг айрим давлатлари, хусусан, Ўзбекистон учун эса хизмат 2023 йилдан ишга туширилиши кўрсатилган.

Таъкидлаш жоизки, 10-11 май кунлари Тошкент шаҳрида бўлиб ўтган Space Technology Conference STC-2022 халқаро конференсиясида АКТ вазири ва Ўзбеккосмос бош директори Ўзбекистонга келган SpaceX вакили Бен Мак Виллиамс билан учрашув ўтказган эди. Учрашувда Starlink лойиҳасининг Ўзбекистонга кириши муҳокама қилиниб, компания вакилига мамлакатимизда ҳам SpaceX ваколатхонасини очиш таклиф қилинган эди.

ЎҚИНГ: Ўзбекистонликлар энг кўп қайси эможидан фойдаланишади?

 
 
 
 
Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!