Starlink сизни самолётда ҳам юқори тезликдаги интернет билан таъминлайди

Starlink сизни самолётда ҳам юқори тезликдаги интернет билан таъминлайди

SpaceX'нинг Starlink сунъий йўлдош интернет хизмати кейинги йилдан бошлаб самолётларда ҳам мавжуд бўлади. Бу ҳақида компания ўзининг расмий Twitter саҳифасида эълон қилди (The Verge орқали).

Маълум бўлишича, компания 2023 йилдан ўзининг Starlink Aviation интернет хизматини ишга туширади. Бунда самолётлар Aero Terminal билан жиҳозланади ва улар бутун дунё бўйлаб 350 Мбит/с гача бўлган тезликдаги чексиз интернет тақдим қила олади. Компаниянинг таъкидлашича, бундай тезлик билан сиз видеоқўнғироқлар амалга оширишингиз, онлайн ўйинлар ўйнашингиз ёки бошқа тезкор интернет талаб қиладиган ишларни амалга оширишингиз мумкин бўлади.

Таъкидлаш жоизки, бу бошқа компаниялар томонидан тақдим қилинадиган парвоз вақтидаги Wi-Fi тезлигидан анча катта, ёхуд OneZero'нинг хабар қилишича, кўплаб парвозларда 10Мбит/с атрофидаги тезлик таклиф қилинади ва бу фақат самолёт ердан кўтарилгандагина ишлайди. Илон Маскнинг сунъий йўлдош интернети тезлиги эса (фойдаланувчилар сонига қараб) ўртача 30Мбит/с дан 100Мбит/с гача бўлади.

"Геостационар сунъий йўлдошлардан фарқли ўлароқ, сунъий йўлдошлар паст Ер орбитасида тинимсиз ҳаракатланаётганлиги сабаб, улар кучли сигнал билан таъминлаш учун юқори кенгликларда ва қутб минтақаларида доимо юқорида ёки яқин атрофда мавжуд бўлади." дейилади қўллаб-қувватлаш саҳифасида.

Starlink Aviation хизмати яқинда Aviacionline билан синовдан ўтказилган ва унда Ookla интернет тезлигини ўлчаш хизмати 100Мбит/с тезликдаги интернетни қайд этган.

ЎҚИНГ: Ўзбекистон Starlink иловасини юклаб олиш бўйича топ бешталикка кирди

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!