Sticker Studio ёрдамида WhatsApp учун бирпасда ўзингиз стикер ясанг!

  •   DiMaX
  •  786
  •  17.11.2018 13:26

Sticker Studio ёрдамида WhatsApp учун бирпасда ўзингиз стикер ясанг!

WhatsApp мессенжерида тўлақонли стикерлар шу йил октябрнинг охирида жорий этилди. Унинг жамоаси дастурчилар ва қизиқувчиларни янги стикерлар ясашга даъват этди, аммо айнан рақобатчи мессенжер жамоаси бунда фаоллик кўрсатди.

ЎҚИНГ: Telegram’даги стикерларни WhatsApp’га ҳам қўшамиз

WhatsApp учун янги стикерлар ясаш ҳамда уларни иловалар каталоги орқали эълон қилиш жараёни мураккаблиги боис ҳам бунга кўпчилик қўл урмаётир. Шуни ҳисобга олиб, дастурчилар мазкур муаммонинг янгича ечими – бепул Sticker Studio иловасини тақдим этишди.

Энди эса Android-қурилмалар эгалари мазкур дастур ёрдамида ўз стикерлар тўпламларини яратишлари ҳамда уларни тўғридан-тўғри бошқа фойдаланувчиларга жўнатишлари мумкин. Бунинг учун сиздан компьютер ҳам, бирор дастурчилик ёки фотомуҳаррирлик малакасига эга бўлиш ҳам талаб этилмайди. Шунчаки мос келувчи расмни танлайсиз, уни Sticker Studio ёрдамида таҳрирлайсиз ва юбораверасиз!

Sticker Studio иловасининг асосий афзаллигидан фойдаланиш ҳамда стикерларни шу ондаёқ WhatsApp’га импорт қилиш учун унда ўзингиз камида учта янги стикер яратишингиз кифоя. Битта стикер-пак ичига ўттизтагача стикер сиғади.

Android-гаджетлар эгалари Sticker Studio дастурини мана бу ҳавола орқали юклаб олишлари мумкин.

ЎҚИНГ: WhatsApp яқинда сизга ёқмайдиган функция билан янгиланади

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!