Apple Park'да ходимлардан тушликка пул олиш Стив Жобснинг орзуси бўлган (муҳим сабаб бор)

Apple Park'да ходимлардан тушликка пул олиш Стив Жобснинг орзуси бўлган (муҳим сабаб бор)

Apple корпорациясининг самовий кема дизайнида бунёд этилган Apple Park кампуси тез орада тўлиқ очилади. У ерда компаниянинг 12 минг нафар ходими жойлашади. Ходимлар бу ерда меҳнат фаолиятини олиб борадилар ва янги ғоялар устида муҳокамалар уюштирадилар. Шунингдек, бу ерда саёҳат қилиб, ҳордиқ чиқариш ва тамаддихоналарда овқатланиш мумкин.

Бироқ, энди "Олма" ходимларнинг обеди учун пул тўламайди. Анъанага зид бу қоида кўпчиликни ҳайрон қолдириши мумкин. Наҳотки штаб квартира қурилиши учун 5 миллиард доллар маблағ сарфлаган корпорация унинг учун хизмат қилаётган ходимларининг тушлигига пул тўламаса?

Apple учун 12 минг нафар ходимнинг тушлигига пул тўлаш муаммо эмас. Янги кампусда бир вақтнинг ўзида 14 минг нафар одам учун тушлик тайёрлаш имкони мавжуд. Apple қарори ортида қаҳвахоналардан пул ишлаш режаси ҳам йўқ.

Гап шундаки, ходимлардан тушлик учун ҳақ олиш ғояси Стив Жобсга тегишли бўлган. Бу тўғрида Wall Street Journal нашри корпорациянинг кўчмас мулк бўйича раҳбари Дэн Уизенхантга асосланиб хабар тарқатмоқда. Унга кўра, Apple асосчисининг фикрича, одам учун ўзи ҳақ тўлаб олган нарса қадрли ва мазали бўлади. Текин нарсанинг эса қадри ҳам, аҳамияти ҳам қолмайди. Пулини ўз ёнидан тўласа -- тушлик ҳам татийди. Бу фикрга қисман қўшилиш мумкин.  Стив Жобс ўзи ҳам компания етакчиси бўлган кезларида ҳар бир тушлиги учун ҳақ тўлашни канда қилмаган.

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!