Стив Жобснинг болаларига буюрмаган бойлиги Telegram’га тикилди!

  •   DiMaX
  •  2782
  •  07.03.2020 11:17

Стив Жобснинг болаларига буюрмаган бойлиги Telegram’га тикилди!

Apple асосчиси ва собиқ раҳбари Стив Жобсдан кўп миллиард долларлик мерос қолган. Аммо унинг беваси Лорен Пауэлл Жобс ушбу маблағни ўз фарзандларига қолдирмоқчи эмаслигини айтган эди.

ЎҚИНГ: «Жонли» сурат: «Стив Жобс тирик ва Мисрда яшириниб олган!»

Лорен Пауэлл Жобс эридан қолган сармоядан бир қисмини Павел Дуров томонидан жорий этилган Telegram Open Network (TON) блокчейн-платформасига тиккан. Бу ҳақда TON лойиҳасига яқин манба Block TV нашрига маълум қилган.

Хабарга кўра, Лорен Пауэлл Жобс токенларнинг бирламчи жойлаштирилиши илк раундида TON’га камида беш миллион доллар киритган. АҚШ Қимматли қоғозлар ва биржалар комиссияси (SEC) маълумотларига мувофиқ, ушбу лойиҳага миллиардерлар Роман Абрамович ва Михаил Гуцериев ҳам тегишлича 10 миллион ва 15 миллион доллар тикишган.

Айтиш керакки, 2019 йилнинг октябрида SEC лойиҳа асосчиси Павел Дуровга ўзининг Gram номли критовалютасини чиқаришни тақиқлаган. Мазкур идоранинг таъкидлашича, Telegram ўз токенларини АҚШ қонунчилигига мос тарзда рўйхатга олинмаган қимматбаҳо қоғозлар тарзида сотган. Telegram эса бунга жавобан, токенларнинг қимматбаҳо қоғоз эмас, балки товар эканини айтмоқда.

Умуман олганда, Telegram ўз криптовалютаси ҳақида расман изоҳ берган бўлиб, TON ва Gram билан мана бу хабаримизда батафсил танишиб чиқишингиз мумкин.

ЎҚИНГ: Telegram’да йирик тозалаш: Ўзбекистондаги 13 миллион обуначи йўқ қилиниб, каналларга қизил тамға урилди!