Сунъий онг: жиловни қўлга олишга ҳали эртами?

  •   Saroy
  •  1526
  •  26.06.2018 17:45

Сунъий онг: жиловни қўлга олишга ҳали эртами?

Boston Dynamics роботларни бир бирига эшик очишга ўргатди. Ҳозирча темиртанлар ўзларини жуда хушмуаомала тутмоқдалар. Одамлар эса барибир ҳавотирда: бир кун келиб улар ўз яратувчиларини ҳурмат қилмай қўйса нима бўлади?

Қуйида экспертлар, тадбиркорлар ва ҳатто сунъий онг соҳасидаги мутахассисларнинг темиртанлар ҳақидаги кескин фикрлари келтирилди. Уларнинг фикрлари билан танишганингиздан кейин ваҳима қилишни ҳозирдан бошлаш керакми  ёки яна йигирма йилча кутиб турган маъқулми, буни ўзингиз ҳал этасиз.

Масалан, Tesla ва SpaceX компаниялари асосчиси Илон Маск сунъий онг ҳақида ҳар доим ҳавотир билан фикр билдириб келади. Яқинда у сунъий онгнинг инсониятга таҳдид туғдириши ҳақида таъкидлади. Унинг фикрича, алгоритмлар ҳаракати ҳеч нарса билан чегараланмаган.

«Мени айниқса қаттиқ қўрқитаётгани, сунъий онг одамларнинг алогоритмларга жойлаган хоҳиш-истакларини амалга ошириши, лекин хоҳиш-истаклар доим ҳам эзгу бўлавермайди-ку. Сунъий онг шунчаки, ижрочи.

Масалан, компаниянинг инвестиция портфели нархини ошириш каби  беозор истагини ҳам алгоритм шундай  тушиниши мумкин: яхши, мудофаа-саноат комплекси тармоғида фаолият юритаётган компаниянинг акцияси нархини оширамиз ва уруш бошлаймиз!

Ёки сунъий онг ёлғон хабарлар ва пресс-релизлар тарқатиши мумкин, фойдаланувчилар ҳақидаги маълумотларни қалбакилаштириши мумкин ва шу йўл билан ахборотни манипуляциялаштириши мумкин».

ЎҚИНГ:Ақлли телефонлар: сунъий онг чўнтагимизда

Шу боис Илон Маск дунё ҳамжамиятини сунъий онг фаолиятини чеклаш ҳақида қонун жорий этишга чақирди:

«Сунъий онг — шундай ҳодисаки, уни мувофиқлаштириш  масаласида узоқни кўриб иш қилишимиз лозим, шундай қилмасак, кейин жуда кеч бўлиши мумкин».

 2015 йилда  Илон Маск, Стивен Хокинг ва яна 8000 кишининг сунъий онгга нисбатан эҳтиёткор бўлиш ҳақидаги очиқ мактуби эълон қилиган эди.  

Роботехникалар ва машина таълим тадқиқотчиси, Baidu компаниясидаги сунъий онг ишланмалари бўйича бўлимнинг собиқ раҳбари Эндрю Эннинг таъкидлашича, темиртанларнинг инсониятни қул қилиш борасида ҳавотирга тушушга  ҳали эрта:

«Ҳозирда сунъий интеллект кўплаб соҳаларни ўзгартириб юбориши мумкин: молия технологияларини, IT индустриясини ва соғлиқни сақлашни. Сунъий онг ҳайдовчисиз транспортларни яратишга сезиларли таъсир кўрсатди. Сунъий онг технологияси бўйича қидирув ишлари, ҳатто озиқ-овқат етказиш ишлари йўлга қўйилган, барчаси шу каби алгоритмда фаолият кўрсатади. Эҳтимол, сунъий онг  фақатгина  биттагина соҳани, яъни сартарошликни  ўзгартира олмас.

ЎҚИНГ:Сунъий онг сизга тўлақонли ҳамсуҳбат бўлмоқчи

Гарчи, сунъий онг кўп вазифаларни бажарсада, (юзни аниқлайди, суратдаги буюмни билади, аудиоёзувларни саралайди), уларнинг онг даражаси одамларники билан солиштирганда чекланган.

Сунъий онг қайси ишларни инсонлардан яхши бажарса, ушбу соҳаларда улар одамларга рақобат туғдириши турган гап. Бироқ, уларни бошқариш учун ақлли кишилар керак бўлади, бу эса янги иш ўринларини яратади».

Mail.Ru Group таъсисчиларидан бири Grishin Robotics компанияси асосчиси Дмитрий Гришин Россияда роботехникаларни қонун билан мувофиқлаштириш бўйича ташаббус билан чиқди. Мана тадбиркорнинг сунъий онг ҳақидаги фикрлари:

«Кўплар айтишадики, машинали таълимда интеллект бор, деб, менинг ўйлашимча, катта маълумотларни қайта ишлаш ва таҳлил қилишда  бу жуда тўғри ва қизиқарли  механизмдир.

Шахмат ўйнашни биладиган Робот, шашка ўйнашни ўзи ўргана олмайди. Барчаси бироз мураккаброқ, машинали таълимни алгоритм, деб бўлмайди, лекин умуман олганда, бундай ёндашиш ҳозирча бутунлай янги нарсани мустақил равишда ихтиро қила олмайди. Шу боис, менинг фикримча, яқин беш-ўн йил ичида ўзи мустақил равишда янги алгоритмни ўйлаб топадиган сунъий онгни учратмаймиз».

ЎҚИНГ:Google беморнинг ўлимини олдиндан айтиб бера оладиган сунъий онг яратди

Сунъий онг учун зарур қонунчилик базаси ҳақида сунъий онг ва машинали таълим бўйича мутахассис,  XX2 ВЕК портали асосчиси Сергей Марков ҳам кўп бор таъкидлаган. Олимнинг фикрича, сунъий онгнинг хавфлилиги уни яратган одамнинг ўзида:

«Асосий хавф биз яратаётган ва инсониятни роботга айлантираётган (сунъий онг тараққиёти) «Скайнет»да. Муҳим масалаларни у ёки бошқа математик моделига ишониб, уни яратишда хатога йўл қўйишимиз мумкин ва ана шунда ёмон оқибатлар юзага келади.

Сунъий онг, эксперт-одамларнинг ҳаракатини такрорлар экан, уларнинг хатоларини ва маслакларини ҳам мерос қилиб олиши мумкин. Ишлаб чиқаришни ёки транспортни бошқариш тизими мукаммал ишлаб чиқилмаса, фалокат келтириб чиқариши мумкин.

Шубҳасиз, ушбу хавфларни бошқариш учун қонунчилик базасини, хавфсизликнинг мақбул бўлган регламентини, ожиз жойларини аниқлашнинг махсус услубларини яратишимиз лозим».

ЎҚИНГ:Сунъий интеллект кийим остига ҳам қарашни ўрганди

«Сунъий онг тараққиётига яхши умид билан қараётганларнинг яна бири шахмат бўйича Жаҳон чемпиони Гарри Каспаров бўлади. У инсон билан машина ўртасидаги қарама қаршиликда инсон мағлубиятининг тимсолига айланган одам ҳисобланади.  1997 йилда Гарри Каспаров шахмат бўйича беллашувда электрон рақиби  IBM Deep Blue’га ютқазиб қўйганди.

Қачонлардир қишлоқ хўжалигида машиналар ҳайвонлар ўрнини эгаллаганди, қўл меҳнатини ҳам улар бажаради, ҳозир эса улар дипломли кишиларга ва таҳдид солмоқда. Бир вақтлар машинага ютқазган одам сифатида айтишим мумкинки, бу ажойиб, зўр янгилик.  Технология ҳаётимиздаги мураккабликларни ва тушунмавчиликларни бартараф этишни жуда яхши  уддалаяпти, демак биз янада мураккаб, янада ноаниқ вазифаларни излашимиз керак.

Машиналар ҳисоблашга қодир. Биз тушинишга. Машиналарда йўриқнома бор, бизда эса - мақсад. Машиналарга мавжуд нарса тушинарли, бизга эса қизиқиш.

ЎҚИНГ:РОБОТЛАР ИСЁНИ – БУ СИЗГА ФАНТАСТИКА ЭМАС

–Биз машиналарнинг ҳозирда нимага қодирлигидан қўрқишимиз керак эмас. Аксинча, биз уларнинг нимага қодир эмаслигидан қўрқишимиз керак, чунки бизнинг ҳақиқий буюк орзуларимизни рўёбга чиқариш учун янги, ақлли машиналар керак бўлади, – дейди буюк шахматчи.

 

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!