Svchost.exe ҳақида, бу қандай процес, вирус эмасми?

Svchost.exe ҳақида, бу қандай процес, вирус эмасми?

Windows операцион тизим фойдланаувчилари, тизимда ишлаётган процессларни кўриш учун, «Диспечер задач Windows» ойнасидан фойдаланишади, уни ишга тушириш «CTRL+ALT_DELETE» ёки «CTRL+SHIFT+ESC» тугмалари орқали амалга оширилади. Бу ойнадан шуни кўриш мумкинки, хотиранинг кўп қисмини «svchost.exe» процесси ишлатмоқда.

svchost_1

Демак савол туғилади, бу қандай процесс, нима сабабдан бу процесс сони кўп, бу вирус эмасми, бир нечтасини ўчириб ташлаш мумкинми, ваҳаказо.

Мақолада айнан шу процесс ҳақида ёзиб ўтаман, иложи борича саволларга ўрин қолдирмасликкa ҳаракат қиламан.

Microsoft’га асосланиб ёзадиган бўлсам, svchost.exe бу — катта бир процесс бўлиб, кутубхона(dynamic-link libraries, dll) файлларини ишга тушириш учун хизмат қилади. Microsoft операцион тизим функсияларини dll- файл орқали ишга туширади, exe файл яратиб алоҳида ишга туширмасдан. Бу дастурлаш томондан анча қулай, чунки битта функсия яратиб унга бир неча бор мурожаат қилиб ишлатасиз, лекин муаммо бор, dll — файлини тизимда туриб тўғридан-тўғри ишга тушира олмайсиз, сизга қандайдир exe файл(ишга туширувчи файл) керак. Бу муаммони ҳал қилишда svchost.exe процессидан фойдаланилади.

Бундан кўриниб турибдики, бу процессни ўчирсангиз, бир неча dll — файллар ишга тушмайди ва тизим ишлаши бузилади. Шунинг учун бу процессни ўчириб қўйманг.

Бу процесс нима эканлигини билиб олдик, энди навбатдаги саволга дуч келамиз, нима сабабдан бу процесс бир неча маротаба юкланмоқда, нимага уларнинг сони кўп? агар Windows’нинг «Service» бўлимига кирсангиз(Выполнить -> services.msc)жуда кўп хизматларни ёқилган ҳолда кўришингиз мумкин, бу хизматларнинг ҳаммаси маълум бир svchost.exe процесси ёрдамида ишлайди, агар бу процессни битта қилиб қўйилса ва бу процесс ишдан чиқса, бутун тизим ишдан чиқиб қолади. Шунинг учун бу хизматлар маълум бир гуруҳ қилиб бўлиниб, ҳар бирига алоҳида svchost.exe процесси яратилган. Бу энг яхши ечим.

Бундан шуни билиш мумкинки, svchost.exe процессини камайтириш учун, керак эмас хизматларни ўчириб қўйиш лозим.

svchost.exe процесси айнан қайси хизматларни ишга тушираётганини «Диспетчер задач Windows» орқали кўриш мумкин. Бунинг учун, бирор svchost.exe процесси танланиб, сичқонча ўнг томони босилиб, «Перейти к службам» пункти танланади.

svchost_2

Шунда «служба» вкладкасига ўтилиб, хизмат тури аниқлаштирилади ва керак бўлмаса ўчирилади.

Баъзи ҳолларда бу процесс вирус ҳам бўлиб қолиши мумкин, процесс номидан фойдаланган ҳолда вируслар ҳам яратилган.

Бу вирусни қандай аниқлаш мумкин? Бунинг учун баъзи нарсаларни текшириб кўринг, агар вирус бўлса, қуйидагиларни бажради:

— сизнинг процессингизни 100% ишлатади;

— оператив хотирани 100% ишлатади;

svchost.exe файли одатий жойида бўлмайди(C:\Windows\System32);

— процессда svchost.exe номи бироз бошқача ёзилган бўлади(svhost, svchost1, svchost32,…);

— анитивирус svchost.exe файлини тушунмайди;

svchost.exe файлига оид хатоликлар чиқиши мумкин.

Бу процесс ҳақида маълумотга эга бўлдингиз, билмасдан бу процессни ўчириб қўйманг.

 

Манба: ITportal.uz

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!