Свет ўчса, ўчаверсин — 27,000,000 мАс сиғимли улкан powerbank яратилди

Свет ўчса, ўчаверсин — 27,000,000 мАс сиғимли улкан powerbank яратилди

Бозордаги аксарият powerbank'лар етарли қувватга эга эмас деб ўйлайдиганлар учун хитойлик муҳандислар 60 та коннектор билан жиҳозланган улкан “мобил“ аккумуляторни яратдилар.

Унинг ичида умумий қуввати 27 миллион мАс бўлган қайта зарядланувчи батареялар бор. Бундай қурилма билан 3,000 мАс сиғимли аккумуляторга эга бўлган 5000 та смартфонни қувватлаш мумкин. Бундан ташқари, у орқали электр жиҳозлардан ҳам фойдаланиш мумкин. 

Мисол тариқасида, бир киши балиқ овлаш пайтида телевизорни ушбу қурилмага улаган. Бундан ташқари, бошқа маиший техникалардан ҳам фойдаланилган. Биргина савол шундаки, бундай улкан powerbank билан саёҳат қилиш қанчалик қулай. 

Гиннеснинг рекордлар китоби вакилларининг эътиборига сазовор бўлган маҳсулотнинг нархи, афсуски, айтилмаган. 

ЎҚИНГ: Хитойлик компания iPhone 13 Pro'нинг орқа панель дизайнини шундоқлигича кўчириб олди