СЮРПРИЗ: Mi Mix 3 тақдимотида Xiaomi айтмаган ёқимли сир фош бўлди!

  •   DiMaX
  •  3298
  •  07.12.2018 12:04

СЮРПРИЗ: Mi Mix 3 тақдимотида Xiaomi айтмаган ёқимли сир фош бўлди!

Америкалик чипсоз ўзининг энг илғор – Snapdragon 855 процессорини куни кеча расман намойиш этди. Шунингдек, бу чипсетнинг самарадорлиги Android-смартфонлар учун ишлаб чиқарилган барча процессорлардан устун эканлиги ҳам маълум бўлди.

ЎҚИНГ: Ниҳоят, Qualcomm Snapdragon 855 процессори тақдим этилди ва AnTuTu’да рекорд ўрнатди!

Шундан кейин Snapdragon 855 чипи базасидаги илк смартфон ҳам дарров эълон қилинди. Энг қизиғи, бу – Xiaomi компаниясининг аллақачон расман тақдим этилган Mi Mix 3 флагмани бўлиб чиқди!

Гап шундаки, Mi Mix 3 тақдимоти давомида «хитойча Apple» унинг 5G-модемли версияси ҳам мавжудлиги, фақат уни ҳали 2019 йили бозорга чиқаришларини айтганди. Ўшанда барча, Mi Mix 3’нинг бешинчи авлод уяли алоқа тармоғида ишлай олувчи талқини ҳам бошқалари қатори Snapdragon 845 чипига эга, фақат унга 5G-модем қўшилган, дея тахмин қилганди.

ЎҚИНГ: Xiaomi Mi Mix 3s: суратлари, тақдимот вақти, нархи ва техник жиҳатлари

Ваҳоланки, илғор конфигурациядаги Mi Mix 3 слайдери ўшанда ҳали расман тақдим этилиб улгурмаган Snapdragon 855 процессорига эга экан! Шу тариқа, америкалик чипсоз мазкур маҳсулотини расман тақдим этгач, Xiaomi ҳам янги чипда ишловчи Mi Mix 3’ни қайтадан тақдим этди.

Демак, ушбу слайдер флагманнинг илғор версиясидаги Snapdragon 855 процессори жамланмасида Snapdragon X50 модеми ҳам мавжуд бўлиб, у бешинчи авлод уяли алоқа тармоқларида сониясига 2 гигабитгача тезликда маълумот алмаша олади.

ЎҚИНГ: Xiaomi Mi Mix 3 флагманининг энг қиммат версияси сотувга чиқяпти!

Шунингдек, интернетда тарқалган янги видеода 5G-версиядаги Mi Mix 3 орқали Xiaomi’нинг «ақлли» стол чироғини бошқариш жараёни ҳам акс эттирилган:

Кўриб турганингиздек, бу смартфон ёрдамида чироқни нафақат ўчириб-ёқиш, балки ҳатто унинг нури рангини истаганингизча ўзгартириш ҳам мумкин.

Snapdragon 855 процессорли Mi Mix 3 бозорга қачон тақдим этилиши ҳозирча айтилмаган. Аммо «хитойча Apple»нинг бир қатор смартфонларини эса 809 000 сўмдан бошланувчи нархларда Terashop.uz интернет-дўконимиздан онлайн усулда харид қилиш имкони мавжуд.

ЎҚИНГ: Terashop.uz’да Xiaomi смартфонлари нархлари (2018 йил 3 декабрь) – харидингиз Ўзбекистон бўйлаб бепул етказилади!

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.