Тадбиркорлар учун интерактив хизмат: текширувлар ҳақида Telegram-бот орқали бепул маълумот олинг!

  •   DiMaX
  •  1020
  •  04.03.2021 10:14

Тадбиркорлар учун интерактив хизмат: текширувлар ҳақида Telegram-бот орқали бепул маълумот олинг!

Кейинги пайтларда Ўзбекистондаги турли муассасалар Telegram мессенжерининг имкониятларидан кенг фойдаланиб, аҳоли учун қулайликлар яратишмоқда. Масалан, куни кеча хорижга чиқишга «тақиқ» бор-йўқлигини Telegram-бот орқали текшириш усули ҳақида ёзган эдик.

ЎҚИНГ: Instagram ва Тelegram’даги тадбиркорлар ДСҚда рўйхатдан ўтишлари шарт!

Бизнес-омбудсман томонидан тадбиркорлар учун янги интерактив хизмат ишлаб чиқилди. У орқали тадбиркорлик субъектлари ўтказилаётган текширув ҳақидаги ахборотни олиш имкониятига эга. Ушбу хизматлар барча фойдаланувчиларга бепул шаклда амалга оширилади.

Мазкур хизматдан фойдаланиш учун Telegram’даги @tekshiruvinfo_bot орқали корхона СТИРни сўров шаклида юбориш кифоя.

«Tekshiruv info bot» қўлланмаси:

1. «@tekshiruvinfo_bot» манзили бўйича топинг ва «Старт» тугмачасини босинг.

2. «Biznez info» каналига ушбу манзил орқали қўшилинг, каналга аъзо бўлинмаса бот ишга тушмайди.

3. Корхона СТИР (ИНН) рақамини ботга юборинг ва текширув ҳақида тўлиқ маълумотга эга бўлинг.

«Тадбиркор ўзида ўтказилиши мумкин бўлган текширишни билишга ҳақли», дейди бизнес-омбудсман Д.Касимов.

ЎҚИНГ: ИНПС ва ИНН (СТИР) рақамларини интернетдан қандай билиш мумкин?