Таниқли TikTok-блогерни ва ёнидаги қизни кинотеатрда отиб кетишди

  •   DiMaX
  •  1916
  •  02.08.2021 13:59

Таниқли TikTok-блогерни ва ёнидаги қизни кинотеатрда отиб кетишди

Яқинда Россияда ўтказилган сўровнома натижаларига кўра, TikTok болалар учун энг хавфли ижтимоий тармоқ деб топилган эди. Биз эса унда тарқалган ва болаларнинг ўлимига сабаб бўлаётган хавфли челленж ҳақида ёзганмиз.

ЎҚИНГ: Ўзбекистонлик тиктокер лайк учун 26 йиллик қабрни кавлади (+видео)

Куни кеча – 31 июль санасида Энтони Барахас исмли америкалик TikTok-блогерни отиб кетишган. CNN нашрининг ёзишича, ушбу ижтимоий тармоқда унинг миллионтача обуначиси мавжуд.

Мазкур фожиа Калифорниядаги кинотеатрлардан бирида юз берган бўлиб, унда қурбонлар сони иккита. Уларни фильм сеанси тугагач аниқлашган: Барахаснинг ёнидаги қиз-дўсти отиб ўлдирилган, блогернинг ўзи эса, ўқ еган эса-да, ҳали тирик бўлган. Ярадор ҳолида касалхонага етказилгач, Энтони ҳам жон берган.

CNN таъкидлашича, ушбу жиноят бўйича гумондор шахс аллақачон қўлга олинган. Йигирма яшар бу йигитни мазкур қилмишга айнан нима ундагани, яъни жиноят мотиви айтилмаяпти.

ЎҚИНГ: 14 ёшли TikTok-блогер қиз ногирон опасини ўлдириб қўйди

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!