Танловда қатнашиб, Galaxy A50 ва бошқа совринлар ютиб олинг!

  •   DiMaX
  •  1894
  •  24.12.2020 10:11

Танловда қатнашиб, Galaxy A50 ва бошқа совринлар ютиб олинг!

Сиз малакали дизайнермисиз ёки бу соҳага энди қадам қўйдингизми? Сизда ўз истеъдодингизни намоён этиш учун ажойиб имконият мавжуд, деб ёзмоқда UZTELECOM.

ЎҚИНГ: UZTELECOM интернетни нақ икки баробарга арзонлаштирмоқда!

«Ўзбектелеком» акционерлик компанияси «Сизнинг юлдузли онларингиз келди» деб таъкидлайди! Ўз ижодингизни намоён этинг ва UZTELECOM ҳамда STARS RETAIL’нинг ноёб совғаларига эга бўлинг!

Бунинг учун нима қилиш керак? Компаниянинг тариф режалари ҳамда хизматлари ҳақида ижодий, маълумотларга бой, сифатли видеоролик тайёрланг ва қуйидаги совринларга эга бўлинг:

  • 1-ўрин – 3-тоифадаги олтин рақам учун сертификат ва Samsung Galaxy A50 смартфони;
  • 2-ўрин – 4-тоифадаги олтин рақам учун сертификат ва Samsung Galaxy Active ақлли соати;
  • 3-ўрин – 5-тоифадаги олтин рақам учун сертификат ва Samsung Galaxy симсиз қулоқчинлари.

ЎҚИНГ: Янги йил арафасида «ИККИ КАРРА ИНТEРНEТ» олинг!

Демак, танлов шартлари:

  • Инстаграм ижтимоий тармоғидаги UZTELECOM ва STARS RETAIL саҳифаларига обуна бўлинг;
  • Ушбу эълонга лайк босинг ва 3 нафар дўстингизни белгиланг;
  • Компания томонидан тақдим этиладиган хизматлар ёки тариф режалари ҳақида 15 сониядан 2 дақиқагача бўлган видеоролик тайёрланг ҳамда уни #UZTELECOMGIFTS  хештеги остида ўз саҳифангизда тарғиб қилинг.

Энг асосий ЮТУҚ бу – сизнинг ижод маҳсулингиз муаллифлик ҳуқуқини сақлаб қолган ҳолда Компания томонидан кенг тарғиб қилинади. Бу эса Сизнинг видеоролигингизни бутун Республика томоша қилишини англатади.

  • Танлов 2020 йилнинг 21 декбридан 2021 йилнинг 21 январига қадар Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ўтказилади. Танловда иштирок этиш учун Ўзбекистон Республикаси ҳудудида истиқомат қилувчи, вояга етган фуқаролар (жисмоний шахслар)га рухсат этилади. Шунингдек, ўз профилингизда рекламанинг маҳфийлик созламаси «Барча учун мавжуд» ҳолатида бўлиши шарт.

Батафсил шартлар ҳақида мазкур ҳавола орқали билиб олинг ва иштирок этишга шошилинг!

ЎҚИНГ: Уяли алоқа операторидан «ЯНГИ ЙИЛ ОЛДИ ЧEГИРМАЛАРИ» акцияси!