Тақдим этилмаган Google Pixel 3 XL аллақачон «қора бозор»да сотиляпти! (+«жонли» видео ва суратлар)

  •   DiMaX
  •  1698
  •  23.08.2018 15:40

Тақдим этилмаган Google Pixel 3 XL аллақачон «қора бозор»да сотиляпти! (+«жонли» видео ва суратлар)

Google компанияси ўзининг Pixel 3 ҳамда Pixel 3 XL смартфонларини шу йилнинг 4 октябрида расман намойиш этмоқчи. Аммо интернетга унинг жиҳатлари ҳақидаги маълумотлар, шунингдек «жонли» видео ва суратлари чиқиб улгурган.

ЎҚИНГ: Google’дан Pixel 3 ва Pixel 3 XL: анонси ҳам маълум қилинди

Турли қурилмаларнинг тақдимотидан аввал маълумотлари, расм ва видеолари чиқиши – кўп учрайдиган ҳолат. Аммо Pixel 3 XL флагманининг аллақачон яширин йўллар билан сотила бошлагани қизиқ!

Google Pixel 3 XL сотилиши ҳақидаги эълонлар Telegram мессенжери орқали тарқатилмоқда. Сотувчининг сўзларига кўра, унинг илк харидори блогер Иван Лучков бўлган. Айни шу блогер бу смартфон батафсил кўрсатилган мана бу видеони тайёрлаган:

Эълонда айтилишича, смартфонлар сони чекланган ва уларнинг барчаси Буюк Британиядаги омборда сақланмоқда. Сотувчи уни DHL ва FedEx орқали етказиб беришини маълум қилган. Шунингдек, унинг таъкидлашича, гарчи ноқонуний сотилаётган бўлса-да, Google бу қурилмаларни масофадан туриб блоклаб қўя олмайди.

ЎҚИНГ: Google Pixel 3 XL флагмани Geekbench’да: атиги 4 ГБ тезкор хотира! (+«жонли» суратлар)

Энг қизиғи – смартфоннинг нархида: номаълум сотувчи Pixel 3 XL учун 2000 доллар сўрамоқда. Шу билан бирга, у 128 ГБ хотирали Pixel 2 XL моделини ҳам таклиф этаётир: уни тўлиқ жамланма ҳолида 665 долларга, фақат смартфоннинг ўзини – 565 долларга олиш мумкин.

Google хавфсизлик хизмати ҳамда юристлари бу масалага ойдинлик киритиш учун Foxconn заводи вакиллари билан боғланишган. Аммо бунинг тафсилотлари ҳозирча номаълум.

ЎҚИНГ: Google Pixel 3: симсиз қувватлантиргич ва «Active Edge»технологияси билан

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!