Тақдимот маросимлари бекор қилинишда давом этмоқда

Тақдимот маросимлари бекор қилинишда давом этмоқда

Xiaomi янги Redmi Note линейкасининг 12 мартга мўлжалланган тақдимот маросими бекор қилингани ҳақида хабар берган эди. Энди Realme ҳам ўз тақдимоти ҳақида худди шундай хабар берди.

Xiaomi'нинг субсидияси каби Realme ҳам маросим ўтказмоқчи эмас. Бунинг ўрнига ички тақдимот ўтказилади ва бу онлайн трансляция қилинади.

Бошқача қилиб айтганда, Realme 6 серияси пайшанба 5 март куни тақдим қилинади, лекин маросим ўтказилмайди.

Онлайн тақдимот соат 12:30 да Ҳиндистондаги Индира Ганди ёпиқ стадионида ўтказилади; Жаҳон Соғлиқни Сақлаш Ташкилоти тавсиясига кўра эса, йиғилиш бўлмайди. 

Шундай қилиб, эртага Realme 6, Realme 6 Pro ва компаниянинг илк тақилувчи гаджети оммага кўрсатилади.Realme 6 Helio G90 чипи, 8ГБ тезкор хотира ва Android 10 асосидаги Realme UI 1.0 қобиғига эга бўлиши кутилмоқда. Pro версияга эса Snapdragon 730G чипи, тўрт камерали модул ва 90Hz янгиланиш частотали дисплей ўрнатилади. Қурилмалар уч хил ранг вариантида тақдим қилинади.

ЎҚИНГ: Кутилмаганда Android 11 тақдимот тадбири ҳам бекор қилинди!

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!