ТАТУ талабалари Мадридга йўлланмани кўлга киритишди!

ТАТУ талабалари Мадридга йўлланмани кўлга киритишди!

7 декабрь куни Тошкентдаги INHA университетида “Open Data Challenge-2018” (Хакатон) танловининг тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.

Хакатонда ТАТУ талабалари ҳам иштирок этишган ва фахрли ўринларни қўлга киритишган. Хусусан: «Энг яхши очиқ маълумотлар генерация (трасформация) лойиҳа» йўналишида “Signum” лойиҳаси билан 1-ўринни ҳамда “Ҳакатон Гран-При”сини (Мадридга йўлланма) ва “Энг яхши бизнес лойиҳа”  йўналишида эса “BizPlace” лойиҳаси билан 2-ўринни  қўлга киритишган. Бу ҳақда ТАТУ матбуот хизмати маълум қилди.

Эслатиб ўтамиз: 1-2 декабрь кунлари Тошкент шаҳридаги INHA университетида очиқ маълумотлардан фойдаланган ҳолда иловалар ишлаб чиқиш бўйича ҳар йилги “Open Data Challenge-2018” (Хакатон) танлови ташкил этилган эди.

Маълумот ўрнида айтиш жизки, Open Data Challenge – бу дастурчилар жамоалари тезкорлик билан очиқ маълумотлар асосида муайян маҳсулотлар ишланмаларини яратиш бўйича мусобақалашадиган танловдир. Open Data Challenge танловининг фарқли жиҳати шундаки, жамоалар қатъий чегараларган муддатларда иш олиб боришлари зарур: икки кун давомида абстакт (мавҳум) ғоялар, янги веб ва мобил сервисларнинг прототиплари ва алфа-талқинларига айланадилар. Изчил равишда уч кун давомида олиб борилган ишлар натижасида “Open Data Challenge-2018” танлови иштирокчилари ҳаётнинг турли соҳалари: молия, транспорт, таълим, соғлиқни сақлаш, экология ва бошқалар учун янги ижтимоий жиҳатдан манфаатли лойиҳалар тайёрлайдилар. Шу тариқа тадбирнинг моддий натижалари ўлароқ, мобил ва веб-иловалар, турли қурилмалар пайдо бўлади.

Лойиҳа ишланмаларидан ташқари, “Open Data Challenge-2018”  танлови доирасида дастурчилар учун очиқ маълумотлар билан ишлаш бўйича маҳорат мактаблари ва тренинглар ташкил этилади.

ЎҚИНГ: ТАТУ да 1,6 млн долларлик медиа-марказ ишга туширилади

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!