Тайван 3G'дан воз кечади. Тўлиқ 4G стандартидан фойдаланишни бошлайди!

Тайван 3G'дан воз кечади. Тўлиқ 4G стандартидан фойдаланишни бошлайди!

Тайван 2019 йилнинг 1 январидан 3G стандартида алоқа хизматлари кўрсатишни тўхтатади. Бу ҳақда "Аctualnews" нашри маълум қилди. 

Тайванда 2G стандартида хизмат кўрсатиш билан хайрлашилганига бир ярим йилдан ошди. Операторлар эса фурсатни бой бермай фуқароларни 4G стандартидан фойдаланишга чорлашни бошлашди. 2G йўқ бўлганидан сўнг 3G хизматидан фойдаланувчилар сони кескин қисқариб кетди, ҳозир 230 мингтача киши «учинчи авлод»дан фойдаланяпти. Экспертлар 10-15 кун ичида шунча абонентнинг ярми ҳам қолмаслигига кафолат беришяпти.

Тайванда 4G да тезлик жуда юқори: кўчма абонентлар учун — 100 Мбит/сония, станционар абонентлар учун — 1 Гбит/сонияни ташкил этади.

ЎҚИНГ: Ўзбекистонда 4G дан фойдаланиш даражаси қандай?

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!