ТАЙЁР ТУРИНГ: энди телефонда тасвирга олинган қоидабузарликлар учун ҳам жарима солинади!

  •   DiMaX
  •  1154
  •  12.11.2020 14:42

ТАЙЁР ТУРИНГ: энди телефонда тасвирга олинган қоидабузарликлар учун ҳам жарима солинади!

Ҳукуматнинг янги қарорига мувофиқ, мобил телефонга тасвирга олинган йўл ҳаракати қоидаларининг бузилиши акс эттирилган видео ва фотосуратлар бўйича ҳам жарима қўлланилади. Ҳукуматнинг тегишли қарори билан йўл ҳаракати хавфсизлиги соҳасидаги ҳуқуқбузарликларга қарши курашишга оид амалдаги тартибга ўзгариш киритилди, деб ёзади Sof.uz.

ЎҚИНГ: Ўзбекистонда атиги 12 минг сўмлик ток билан 300 км юрадиган электромобил синалмоқда (+видео)

Мамлакатда 2021 йил 1 январдан бошлаб видеорегистраторлар билан бирга, видеокузатув ва тасвирга олиш техника воситалари ҳамда мобил қурилмалар орқали қайд этилган ҳуқуқбузарлик ҳолатлари акс этган видеоёзувлар махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш техника воситалари орқали қайд этилган видеоёзувларга тенглаштирилади ҳамда Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексда белгиланган тартибда кўриб чиқилади.

Бундан аввал фақат видеорегистраторда тасвирга туширилиб, юборилган тасвирларгина кўриб чиқилар, лекин бошқа видеотехникалар, хусусан, мобил телефонларда олинган видеолар жарима қўллаш учун асос бўла олмас эди.

Фуқаролар ҳуқуқбузарлик тасвирга туширилган видеоларни ejarima.uz сайти орқали ваколатли органга юборишлари мумкин.

ЎҚИНГ: Тошкент чорраҳаларидаги видеокамералар ойига қанча пул тушираётганини биласизми?