Tecno ноодатий дизайндаги смартфонни тақдим этди

Tecno ноодатий дизайндаги смартфонни тақдим этди

Tecno компанияси июнь ойида Ню-Ёркдаги Рокфеллер марказида бўлиб ўтган тадбирда Camon 19 Pro моделини тақдим этган эди. Қурилманинг ўша вақтда икки хил рангли тури бор эди. Энди ранглар танлови учтага етди.

Tecno Camon 19 Pro Mondrian - компаниянинг рангини ўзгартира оладиган биринчи смартфони бўлди. Дизайн 20 асрнинг энг машҳур рассомларидан бири Пиет Мондрианнинг мавҳум расмлари асосида яратилган.

Бир неча рангларни ўзгартира олувчи смартфон полихроматик фотоизомер технологиясига эга. Монохром орқа панелни турли хил ёруғлик остида бир нечта ранглар билан кўрсатишга имкон беради.

Смартфон дизайни унчалик мураккаб эмас – турли хил тўртбурчаклар қуёш нури таъсиридан кейин турли хил кўк ва бинафша рангларни кўрсатади. Қурилмани такрорий синовдан сўнг ишлаб чиқариш бошланган.

Дизайн бозор учун янги, бироқ техник кўрсаткичлар ўзгармаган. Смартфон Helio G96 чипи, 64МП асосий, 2х оптик зумга эга бўлган 50МП телефото ҳамда 2МП макро камералар билан жиҳозланган. Асосий ва телефото камералар оптик стабилизацияга эга бўлиб, HDR имкониятини қўллаб-қувватлайди. 

Смартфоннинг фақат 4G версияда сотувга чиқади. Унинг нархи тахминан 225 долларни ташкил қилади. 

ЎҚИНГ: Snapdragon 4 Gen1 чипи билан жиҳозланган илк смартфон тақдим этилди 

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.