Telegram 6.0: жилдлар, архив, статистика ва бошқаларни қарши олинг!

  •   DiMaX
  •  3467
  •  31.03.2020 09:57

Telegram 6.0: жилдлар, архив, статистика ва бошқаларни қарши олинг!

Юртимизда энг оммабопларидан ҳисобланган Telegram мессенжерида йирик янгиланиш амалга оширилди. Унинг бу ҳақдаги расмий мақоласини Telegram Узбекистан ўзбекчага ўгириб эълон қилган.

ЎҚИНГ: Ўзбекистоннинг «Koronаvirus info» каналини Telegram расман тасдиқлади

Кўпгина фойдаланувчиларимиз ўз ишларида ва ўқишларида, айниқса сўнгги ҳафталарда Telegram’га суянадилар. Ҳар бир инсоннинг чатлар рўйхати кенгайиб бораётгани туфайли у муҳим хабарларни ўтказиб юбормаслигига ишонч ҳосил қилиш учун бугун биз Жилдларни тақдим этмоқдамиз.

Агар сизда чатларингиз жуда кўп бўлса, энди Жилдлар ёрдамида сиз ўйин-кулгуни ишдан ёки ўқишни оилавий ишлардан ажратиб қўйишингиз мумкин. Кейин бир саҳифадан иккинчисига ўтиш ва исталган чатингизни топа олишингиз учун экранни чапга ёки ўнгга суринг.

Сиз маълум турдаги барча чатларни (масалан, Каналлар ёки Ўқилмаганлар) ёки бирма-бир керакли чатларни танлаб папкаларга қўшишингиз ёки улардан чиқариб ташлашингиз мумкин.

Сизнинг чатларингиз сони жуда катта бўлса (100тадан кам эмас), Жилдлар сиз учун ҳам мавжуд бўлади. Шунингдек, сиз ҳеч кутмасдан Жилдларни «ёқиш» ниятида бўлсангиз иловангизда ушбу ҳаволани ишлатишингиз мумкин.

Чексиз қадалган чатлар

Ҳар бир жилдингизда хоҳлаганингизча қадалган чатлар бўлиши мумкин.

Архив

Жилдлар баъзи суҳбатларингизни кўзга ташланадиган қилиш учун керак. Агар қайсидир чатларингизни яширишни истасангиз, уларни архивлаб кўринг.

Чатни Архивланган чатлар жилдига ўтказиш учун уни чап томонга суринг. Архивланган чатда овозли билдиришнома келганда, у Архивланган чатлар жилдидан чиқади ва чатлар рўйхатингизга қайтади. Товушли билдиришномалари ўчирилган чатлар архивда абадий қолаверади.

Архивни чатлар рўйхатида чапга суриш орқали яширишингиз мумкин. У яна кўрсатилиши учун рўйхатни пастга тортинг.

Android’да Жилдлардан фойдаланаётган бўлсангиз, чатни архивлаш учун уни чапга суриш имконияти ишламайди. Бунинг ўрнига, ҳаракатлар менюсини очиш учун чатни босиб ушлаб туришингиз мумкин, бу ерда сиз бир нечта чатларни танлашингиз, сўнг уларни қадашингиз, уларнинг товушини ўчириб қўйишингиз, барчасини бир вақтнинг ўзида архивлашингиз ёки ўчиришингиз мумкин.

Telegram Desktop билан синхронлаш

Telegram’даги ҳамма нарса сингари (Махфий Чатлардан ташқари) сизнинг Жилдларингиз бошқа уланган барча иловалар, шу жумладан Telegram Desktop билан мукаммал синхронлашади.

Компютерингиз экранидаги қўшимча бўш жой туфайли биз жилдлар учун ён панелни, шунингдек сиз жилдларингизни осонроқ фарқлашингиз учун бир нечта иконкаларни қўшдик:

Кўп платформали Telegram Desktop ёки MacOS учун махсус иловамизни юклаб олинг. Агар сиз улардан фойдаланмаётган бўлсангиз, билингки, сиз Telegram’нинг фақат ярмидан роҳат олмоқдасиз.

Канал статистикаси

Агар сизда 1000 дан ортиқ обуначиларга эга каналингиз бўлса, энди сиз унинг ўсиши ва постларининг натижалари тўғрисида батафсил статистикани кўришингиз мумкин.

Ушбу маълумот ёрдамида қайси турдаги постларингиз яхши, қайсилари эса ундан ҳам яхшироқ эканлигини билиб олишингиз мумкин. Кичик маслаҳат: мушуклар тасвирланган расмлар энг самарали эканлигини унутманг.

Android’даги овоз ёзиш анимацияси

Дизайнерларимиз овозли ёки видеохабар ёзаётганингизда бармоғингиз остига ажойиб тўлқинли анимацияни қўшишди.

Кун маслаҳати: ёзиш жараёнини қулфлаш ва тугмачани ушлаб турмасдан сўзлашингизни давом эттириш учун бармоғингизни юқорига кўтаришингиз кифоя эканлигини биласизми?

Янги жонлантирилган эможилар

Бизнинг жонлантирилган эможилар сафига киритилган сўнгги қўшимчалар сизга жасур бўлишга ёрдам беради ва дўстларингизни хавфсиз ва соғлом бўлишга чорлайди. Уларни текшириш учун ҳар қандай суҳбатга 🦠, 🤒, 😷, 🤕, 🤧, 🤢, 🤮 ёки 🚑 ни юборинг.

Бизнинг стикерларимизнинг ҳам аксарияти энди сўнгги воқеалардан ортда қолишмаяпти. Ҳар қандай суҳбатда 🦠 ни юборинг ва таклифларни кўриб чиқинг:

Ва яна бир нарса

Бутун дунё қаттиқ изоляцияда бўлганида сиз стол ўйинларини соғинмоқдамисиз? Анимацияли зардан кафолатланган тасодифий рақамни олиш учун исталган чатда 🎲 ни юборинг.

Омадингизни синаб кўриш имкониятидан ташқари, гуруҳдаги ўтказилган сўровнома ёки дўстона баҳслар битта ечимга олиб келмаган вазиятларда сиз жонлантирилган зарни бир қарорга келиш воситаси сифатида ҳам ишлатишингиз мумкин. 1 дан 6 гача бўлган бир рақамни айтинг ва зарни отинг — тушган рақамга энг яқин бўлган ғалаба қозонади!

Уйда қолинг, хавфсизликда бўлинг ва кейинги янгиланишларимиздан хабардор бўлинг!

ЎҚИНГ: Стив Жобснинг болаларига буюрмаган бойлиги Telegram’га тикилди!

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!