Telegram'да сиз учун фойдали ботлар

Telegram'да сиз учун фойдали ботлар

Telegram-канал админи учун қандай ботлар керак? Каналлар учун энг фойдали ботлар қайси эканлигини биласизми?.

“IT-specialist” Telegram -канални юритишда сизга ёрдам бериши мумкин бўлган Telegram’нинг фойдали ботларини тўплади. Шунингдек, Telegram фойдаланувчилари учун эса ботлардан фойдаланиш бўйича кўрсатмаларни ҳам келтирган.  

@ControllerBot  — ушбу бот билан қуйидагиларни амалга ошириш мумкин:

  • постларни тайёрлаш ва каналга маълум вақтда чиқишини созлаш;
  • лайклар қўшиш, ҳаволалар бириктирилган тугмалар қўшиш;
  • расмларни бириктириш, матнга ҳаволаларни қўшиш.

Картинки по запросу @ControllerBot

Эслатиб ўтамиз, ушбу бот ҳар бир канал админида бўлиши лозим!

@LivegramBot  — админлар билан савол/жавоблар қилиш учун каналга уланувчи махсус бот. Каналнинг тавсифида ўз аккаунтингизни қолдирдингиз ва сизни хабарлар билан кўмиб ташлашябдими? Ушбу Feedback-ботини яратиб олинг, у чиндан ҳам ёрдам беради.

@ComenBot  — агар сизга ёзувларингиз учун изоҳлар керак бўлса, унда ушбу бот постларингизга изоҳ қолдириш имконини беради.

ЎҚИНГ: Telegram’да ўйин ботлари

@Crosser_Bot  — ушбу бот ёрдамида ўз Телеграм каналларингиз аудиториясининг бошқа каналлар билан кесишмасини ҳисоблашингиз мумкин. Ўзаро аудиторияни баҳолаш бошқа каналларда рекламани самарали харид қилишингизга имкон беради. Сиз шунингдек бу бот орқали ўз аудиториянгиздаги ”ўлик обуначилар”ни аниқлаб, улардан каналингизни тозалаб туришингиз мумкин.

Картинки по запросу @Crosser_Bot telegram bot

@TGstat_bot — каналингиз статистикаси учун бот. Бот кунлик кўришлар сони, кунлик қамров, бошқа каналларда каналингизни эслатилишлари сони ва обуначилар миқдорини кўрсатилади.

@Vote  — матнли тугмалар ёрдамида сўровномаларни яратиш боти, у орқали каналингиз кузатувчиларининг фикрлари ва қизиқишларини билишингиз мумкин. Сўровномаларни аноним ва ноаноним тарзда уюштириш мумкин. 

@Like  — Эмодзилар ёрдамида, лайк ва дизлайклар услубида сўровномаларни яратиш боти. Эмодзилар яратинг ва контентингиз қанча лайк тўплашини билиб олинг.

Картинки по запросу @Vote  telegram bot

@BotFather— ботларнинг отаси. Ботларни яратиш учун бот.

ЎҚИНГ: Етти бот сизга мадад беради

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!