Telegram’нинг Android-иловаси янгиланиб, зўр имкониятлар тақдим этилди!

  •   DiMaX
  •  2771
  •  28.06.2018 12:53

Telegram’нинг Android-иловаси янгиланиб, зўр имкониятлар тақдим этилди!

Ўзбекистонда энг оммалашган мессенжер – Telegram кўплаб қулайликлари билан кишилар эътиборига тушган. Шунингдек, турли идора ва ташкилотлар ҳам ундаги имкониятлардан кенг фойдаланиб келишмоқда.

ЎҚИНГ: Бош прокуратура Telegram’да ўз расмий каналини очди

Мазкур мессенжернинг Android-девайслар учун ишлаб чиқилган клиенти 4.8.10 талқинигача янгиланди. Унда юзерларга тақдим этилган қулайликларнинг қисқача рўйхати қуйидагича:

  1. Чатларни энди ўқилган ёки ўқилмаган тарзида белгилаб қўйиш мумкин.
  2. Аудиохабарларни тинглаш ҳамда видеохабарларни кўришнинг тезлаштирилган режими қўшилган.
  3. Суҳбатдошингизга бировнинг контактини юбораётиб, қабул қилувчига бу контактнинг қайси телефон рақамлари ёки бошқа маълумотлари етиб боришини ўзингиз танлай оласиз.
  4. Аллақачон юборилган хабарни таҳрирлаётиб, унинг ичидаги медиафайлларни (сурат, видео...) бошқасига алмаштиришингиз, уларнинг кетма-кетлигини ўзгартиришингиз мумкин.
  5. Юборган хабарингиз ҳажми катта, интернет тезлиги эса паст бўлгани сабабли кетиши қийин кечаётган бўлса, жўнатилиб бўлмасидан аввал ҳам ўчира оласиз.

ЎҚИНГ: Telegram ва WhatsApp’даги ўчирилган хабарларни ҳам ўқиш йўли топилди!

  1. Хабар матнидаги бирор сўзга энди гиперҳавола жойлаш мумкин – бу функцияга унинг форматлаш менюсидан кирилади.
  2. Қидирув натижалари бўйича ўтишда ва у ердан ортга қайтишда энди қидирув сўрови сақланиб туради.
  3. Блокировкани айланиб ўтиш воситалари яхшиланган.
  4. Қидирувда кишиларнинг никлари чиқмайдиган қилиб қўйиш мумкин.

Мазкур янги имкониятлардан фойдаланиш учун Telegram иловасини ушбу ҳавола орқали Google Play каталогидан юклаб (ёки янгилаб) олсангиз бўлади.

ЎҚИНГ: Telegram’ни код-парол ёрдамида ҳимоя қилишни биласизми?

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!