Telegram Premium ҳақида янада кўпроқ маълумотлар

Telegram Premium ҳақида янада кўпроқ маълумотлар

Интернетда Telegram мессенжерининг пулли обунаси ҳақида янада кўпроқ маълумотлар пайдо бўлди. Унга кўра, Telegram Premium обуначилари исмлари ёнида махсус нишонга эга бўладилар. Шунингдек, улар учун мессенжернинг қуйидаги чекловлари икки баравар оширилган:

  • Папкалар сони: 10 тадан 20 тагача
  • Папкалар ичидаги чатлар сони: 100 тадан 200 тагача
  • Папкалар ичида қадалган чатлар сони: 100 тадан 200 тагача
  • Каналлар ва супергуруҳлардаги чекловлар: 500 тадан 1000 тагача
  • Каналлар ва гуруҳлар учун оммавий username'лар сони 10 тадан 20 тагача
  • Асосий лентада қадалган чатлар сони: 5 тадан 10 тагача
  • Севимли стикерлар сони: 5 тадан 10 тагача
Қадалган чатлар сонини Premium обуна билан 5 тадан 10 тагача кўпайтириш таклифи.
Муаллиф: Код Дурова 

Келажакда рўйхат яна давом эттирилиши ва унга қўшимчалар қўшилиши айтилмоқда. Шу билан бирга аввал айтиб ўтилган тўлиқ экранли, эксклюзив стикерлар ва кўпроқ реаксиялар ҳам Premium обуна ичида бўлади.

Бундан олдин Telegram'га янгиликлар лентасиаватар яратувчи ва канал бошқарувчилари учун фойдали функсия қўшилаётгани маълум бўлган эди.

ЎҚИНГ: Фойдаланувчилар пулли Telegram'да нималар бўлишини хоҳлашади?

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!