Telegram Premium нархи туширилди

Telegram Premium нархи туширилди

Telegram'нинг Android учун янги бета версиясида тез орада чиқарилиши кутилаётган Premium обунанинг ойлик нархи 3.99 долларга туширилгани аниқланди. Бу аввалги эълон қилинган нархдан бир доллар арзон бўлиб, ўзбек пулига 44,000 сўм атрофида бўлади.

Маълум бўлишича, Telegram Premium чиқарилиши ва нархи мамлакатларга қараб фарқ қилиши мумкин экан.

Бундан олдин мессенжер раҳбари Павел Дуров расман Telegram Premium обунасини тақдим қилиб, ҳозирги барча функсиялар бепуллигича қолишини ва келажакда яна кўплаб ана шундай хусусиятлар қўшилиши айтган эди.

ЎҚИНГ: "Мана шунинг учун биз бу ойда Telegram Premium обунасини тақдим этамиз"

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!