Telegram пуллик аккаунтлари

Telegram пуллик аккаунтлари

Telegram 2020 йилда 500 миллиондан ортиқ фойдаланувчиларга эга бўлганидан кейин Павел Дуров хизматнинг ишлаб туриши учун йилига бир неча миллион керак бўлишини айтган эди. Ўшанда мессенжер раҳбари 2021 йилдан Telegram каналларга реклама қўйиш имконини берадиган платформани ишга туширилишини маълум қилган эди. Шунингдек, Дуров, ёки Telegram қўшимча экспрессив функсияларга эга премиум стикерлар қўшиш мумкинлигини хабар қилган эди.

Эндиликда, маълум бўлишича, Telegram'нинг навбатдаги янгиланишида премиум аккаунтлар пайдо бўлиши ва юқорида айтилган бошқача функсияли стикерлар бундай аккаунтлар учун Telegram'да пуллик асосда тарқатиладиган биринчи контент бўлиши мумкин, лекин бу ҳозирча номаълум. Ёки, премиум яъни пул тўланадиган аккаунтлар бугунги кунда мессенжер томонидан деярли барча Telegram каналларда чиқаётган рекламаларни ўчириш имконини бериши ҳам мумкин. 

Ҳозирча премиум аккаунтлар қанақа эксклюзив функсияларга эга бўлиши ва нархлари ҳақида маълумотлар мавжуд эмас. 

Бундан аввал Telegram'нинг навбатдаги янгиланишида аватар яратиш хусусияти ва канал бошқарувчиларига ўз постларига кимлар изоҳ қолдиришини танлаш имконини берувчи функсиялар қўшилаётган маълум бўлган эди.

ЎҚИНГ: Анимацияли эможи ёки стикерлар билан аватарлар яратиш

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!