Telegram янгиликлар лентаси

Telegram янгиликлар лентаси

Telegram'нинг iOS учун репозиторида топилган маълумотларга кўра, иловага янгиликлар лентаси хусусияти қўшилаётгани маълум бўлди. Ҳозирда мессенжерда аллақачон бунга ўхшаш хусусият мавжуд, яъни, фойдаланувчилар бир каналдаги янгиликни ўқиб бўлганларидан кейин свайп қилиш билан кейинги хабари ўқилмаган каналга ўтишлари мумкин, шунингдек, иловада ўқилмаган хабарлар папкасини ҳам яраца ҳам бўлади, лекин барча каналлар хабарларини бир жойда кўриш фойдаланувчилар учун янада қулайлик яратади.

Дизайнер томонидан яратилган консепт видеога кўра, фойдаланувчилар ўзлари хоҳлаган канални янгиликлар лентасига қўша оладилар. Лента алоҳида чат кўринишида бўлади ва шу билан бирга уни Telegram асосий менюсидан ҳам топиш мумкин.

Бундан ташқари видеодаги каналлар профил аватарида худди Instagram Stories ҳалқасини кўриш мумкин, лекин мессенжерга бундай ўзгариш киритиладими ёки йўқ бу ҳозирча номаълум.

Аввалроқ, Telegram'га пуллик аккаунтлар, профил учун аватар яратувчи ва канал бошқарувчилари учун қўшимча функсиялар қўшилаётгани маълум бўлган эди.

ЎҚИНГ: Telegram пуллик аккаунтлари

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.