Telegram’да канал, гуруҳ ёки бот учун «Тасдиқланган» белгисини олиш осонлашди!

  •   DiMaX
  •  1269
  •  08.05.2021 09:41

Telegram’да канал, гуруҳ ёки бот учун «Тасдиқланган» белгисини олиш осонлашди!

Юртимизда энг оммабоп бўлган Telegram мессенжери фойдаланувчилари томонидан тез-тез бериладиган саволлардан бири – каналга «Тасдиқланган» белгисини қандай олиш мумкинлигидир. Мазкур платформанинг расмий Telegram Uzbekistan канали эълон қилишича, ушбу жараён энди соддалаштирилган.

ЎҚИНГ: IT йўналишидаги бешта Telegram-канал

Telegram жамоаси фақат бошқа платформаларда тасдиқланган саҳифаларга эга бўлган йирик ва фаол расмий каналлар, оммавий гуруҳлар ёки ботларни тасдиқлайди.

Telegram сизнинг сўровингизни қабул қила олиши учун сизда қуйидаги тармоқларнинг камида иккисида тасдиқланган саҳифаларингиз бўлиши лозим:

  1. Twitter;
  2. Instagram;
  3. Facebook;
  4. Youtube;
  5. TikTok;
  6. VK;
  7. Snapchat.

Сизда айнан шундай бўлса, саҳифалар ҳақиқатан ҳам сизга тегишли эканлигига ишонч ҳосил қилишимиз учун биз сиздан ўша тармоқлардаги саҳифаларингизда (масалан, саҳифа тавсифида) Telegram-каналингизга ҳавола жойлаштиришингизни сўраймиз.

Барча шартлар бажарилгандан сўнг бизнинг @VerifyBot’имиз билан боғланинг.

ЎҚИНГ: Telegram’да янги вакансиялар очилди, ишлайсизми?

– Юқоридаги барча тармоқларда тасдиқланган саҳифаларим бўлмаса-чи?

Агар сиз ҳақингизда Википедияда шубҳасиз саҳифангиз бўлса, у юқорида бошқа платформаларда талаб қилинган тасдиқланган аккаунтларнинг бирини ўрнини босиши мумкин. Бундай ҳолда, мақола сизнинг Telegram-канал, бот ёки оммавий гуруҳингизга ҳаволага эга бўлиши ва Википедиянинг Энциклопедик аҳамияти мезонлари ва қоидаларига мос келиши керак.

– Мен ташкилотим воситаси учун «тасдиқланган» белгисини олмоқчи бўлсам-чи?

Ташкилотнинг расмий веб-сайтидаги Telegram-каналига ҳавола ҳам ҳисобга олиниши мумкин. Ижтимоий тармоқлардаги ҳаволаларни текширгандан сўнг, бот қўшимча маълумотлар ва изоҳларни тақдим қилишингизни таклиф қилади.

Агар сиз ижтимоий тармоқдаги аккаунтларингиздан бирини ўрнига Википедияга ёки расмий веб-сайтга ҳаволадан фойдалансангиз, уларда сиз Telegram’да тасдиқламоқчи бўлган канал, гуруҳ ёки ботга ҳавола мавжудлигига ишонч ҳосил қилинг.

ЎҚИНГ: Telegram’да бепул, аноним ва чексиз файл сақлагич пайдо бўлди

– Шахсий аккаунтимга белги олишим мумкинми?

Афсуски, Telegram шахсий профилларни тасдиқламайди. Тасдиқ фақат йирик ва фаол расмий канал ва ботлар учундир.

– Менга ушбу белги керакми?

Telegram’даги «тасдиқланган» белги ҳеч қандай қўшимча имкониятлар тақдим этмаслигини унутманг. Бу белги, холос.

Сизнинг Telegram-каналингиз расмий эканлигини кўрсатишни истасангиз, мисол учун, расмий веб-сайт ёки бошқа тармоқларда унга ҳаволани жойлаштиришингиз мумкин.

– Тасдиқдан кейин ном ёки username’ни қандай ўзгартириш мумкин?

Тасдиқланган канал, гуруҳ ёки бот номини ёки қисқа ҳаволасини ўзгартириб бўлмайди (t.me/...). Агар ўзгаришлар зарур бўлса, аввал тасдиқни ўчириб ташлашингиз мумкин. @VerifyBot билан боғланинг ва /unverify буйруғини юборинг.

Афсуски, ҳозирги пайтда Telegram’га жуда кўп сўровлар келиб тушаётгани туфайли тасдиқ кафолатланмайди.

ЎҚИНГ: Android учун мустақил Telegram чиқди: афзалликлари нимада? (+видео)

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.