Telegram'да кешни тозалаб, смартфонимиз хотирасини тежаймиз

Telegram'да кешни тозалаб, смартфонимиз хотирасини тежаймиз

Агар смартфонингиз хотирасида файлларингиз учун хотира кам қолганини кўрсангиз, бу севимли месенжерингиз Telegram'нинг иши бўлиши мумкин.

Telegram чатларда улашилган барча медиа файлларни сақлаб қўяди. Натижада, сизга керак бўлган жойни мессенжер эгалланади.

Чатдаги улашилган барча файллар булутда ҳам сақланади, шунинг учун, ҳеч иккиланмасдан уларни қурилмангизнинг ўзидан ўчириб юборсангиз бўлади.

Қуйида смартфонингизда Telegram ҳосил қилган кешни тозалаш ва хотирани бўшатиш усули билан танишамиз.

Android смартфонларда

1. Telegram иловасини очинг.
2. Юқоридаги ўнг бурчакдаги иконка устига босиб, гамбургер менюсини очинг.
3. Менюлар қаторидан Созламалар > Маълумотлар ва хотирага ўтинг.
4. Шундан сўнг, Хотирадан фойдаланиш > Telegram кешни тозалашни босинг.

iPhone'ларда
1. Telegram иловасини очинг.
2. Созламалар > Маълумотлар ва хотирага ўтинг.
3. Шундан сўнг, Хотирадан фойдаланиш > Telegram кешни тозалашни босинг.

ЎҚИНГ: Кеш нима?

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!