Telegram’даги тақиқ, чеклов ва чегаралар
Айни дамда юртимизда энг кўп фойдаланиладиган Telegram мессенжери фойдаланувчиларга кўп имкониятлар тақдим этади. Лекин унинг нималарга рухсат бермаслиги, сервисда қанақа чекловлар мавжудлигидан хабарингиз борми?
The Ficha.uz техноблоги Telegram томонидан киритилган чеклов ва чегаралар, шунингдек, максимум белгилар ҳақида маълумот берди.
- Гуруҳлар – 200 тагача гуруҳга обуна бўлиш мумкин
- Username узунлиги – 5 дан 32 гача белги
- Қадалган (Закрепить, Pin to top қилинган) – 5 та
- Супер гуруҳлар – 100 000 иштирокчи
- Спам-блокировка – 3 кундан бошлаб – умрбод блокировка
- Ботнинг about (профилининг) менюси узунлиги – 0 дан 120 гача
- Гуруҳга қўшиш – 50 тагача
- Public (оммавий) канал – 8 тагача яратиш мумкин
- Каналга обуначи қўшиш – 200 тагача
- Файл юклаш – максимум 1.5 ГБ
ЎҚИНГ: Telegram 6.0: жилдлар, архив, статистика ва бошқаларни қарши олинг!
- Каналнинг тавсифи (профили, ҳақида) – 255 тагача белги
- Био узунлиги – 70 та белги
- Хабар узунлиги – 4096 та белги
- Ботнинг тавсифи («What can do this bot?» менюси) – 512 тагача
- Botfather орқали яратилган ботлар сони – 20
- Фотоальбом – 10 тагача расм
- Стикерпаклар – 200 дона
- Расмли постнинг узунлиги – 200 та белги
- Фаол бўлмаган аккаунтнинг деактивацияси – 1 ойдан 1 йилгача. Буни «Настройки конфиденциальности» менюсида созлаш мумкин.
- Хабарларни таҳрирлаш – 48 соат ичида
- Маъмур (администратор) ўз каналига обуна бўлган фақат 200 та одамни кўра олади (қолгани қидирув орқали топиш мумкин).
- Обуначиси 1 000 тадан ортиқ бўлган канал фақатгина администрация ёрдамида ўчирилади
- Telegraph’да ёзилган матн узунлиги – 32 798 белгигача
- 500 тагача каналга обуна бўлиш мумкин
- Думалоқ видеохабар узунлиги – 1 дақиқагача.
ЎҚИНГ: Telegram-каналингизга «Тасдиқланган» белгисини қандай олиш мумкин?