ТераТавсиф: Poco M4 Pro 5G (2 қисм)

ТераТавсиф: Poco M4 Pro 5G (2 қисм)

Дастурий таъминот

Poco M4 Pro 5G смартфони Android 11 операцион тизимига асосланган MIUI 12.5 график қобиғида ишлайди. Poco фойдаланувчи интерфейсида бир қанча мавзу ва иконкалар мавжуд. Фойдаланувчи ўзининг хоҳишига қараб, уларни ўзгартириши мумкин.

ЎҚИНГ: ТераТавсиф: Xiaomi Poco M4 Pro 5G (Redmi Note 11)

Смартфон ён томонда жойлашган бармоқ изи сканери орқали блокдан чиқарилади. Сканер жуда тез ва аниқ ишлайди. Бармоқ изи сканерини ишлатишда тугмани босиб блокдан чиқиш тавсия этилади. Акс ҳолда, бармоқлар сканерига тегиб кетавериб, смартфонни PIN-код орқали блокдан чиқаришга тўғри келади.

Фото: GSMArena

Қурилмани, шунингдек, юзни аниқлаш тизими орқали блокдан чиқариш мумкин. Бироқ бу усул бармоқ изи сканерига қараганда бироз ишончсизроқ.

Скриншот: GSMArena

Бош экран ёрлиқ, файл ва виджетлар билан тўла. Бош экранни чап томон суриш орқали Google Discover'ни активлаштириш мумкин.

Скриншот: GSMArena

Poco M4 Pro 5G смартфони Always On Display функциясини қўллаб-қувватламайди. Шунингдек, унда супер фон расмлари ҳам мавжуд эмас.

Poco учун мўлжалланган MIUI 12'да иловалар жавони мавжуд, бироқ Redmi смартфонларидан фарқли равишда, Poco M4 Pro смартфонида ушбу функцияни ўчириб қўйишнинг иложи йўқ. У иловаларни автоматик равишда тоифаларга ажратади, яъни иловларни алоқа, кўнгилочар, фотосурат, созланмалар, бизнес каби тоифаларга ажратиш мумкин. Фойдаланувчи ушбу тоифаларни таҳрирлаши ёки уларни бутунлай ўчириб қўйиши мумкин.

Скриншот: GSMArena

Билдиришномалар панели иккига ажралган бўлиб, ундан билдиришномалар ва бошқарув марказлари ўрин олган.

Скриншот: GSMArena

Билдиришномалар марказини очиш учун экраннинг чап қисмидан пастга, бошқарув маркази учун экранни ўнгдан пастга суриш керак бўлади.

Скриншот: GSMArena

Агар бундай иккига ажралган дизайнни ёқтирмасангиз, бошқарув марказини ўчириб қўйишингиз мумкин. Шунда панель ўзининг одатий кўринишига қайтади.

Скриншот: GSMArena

Иловадан иловага ўтиш панели ўзгармаган. У яқинда фойдаланилган иловаларни икки устунда кўрсатиб туради. Иккита иловани битта экранда очиш учун панелдаги илова картасини босиб туриш керак бўлади. Иловаларни ёпиш учун эса экранни чапга ёки ўнгга суриш кифоя.

Скриншот: GSMArena

MIUI 12 график қобиғида кўплаб мавзулар мавжуд. Янги мавзуларни эса Themes Store'дан кўчириб олиш мумкин. Мавзу ўрнатилганда у фон расми, рингтонлар ва иконкаларни ўзгартиради.

Скриншот: GSMArena

Компания MIUI 12'га янги махфийлик опцияларини қўшди. Энди сурат ва видеолардан жойлашув ҳамда бошқа смартфон ҳақидаги маълумотларни олиб ташлаш мумкин.

Скриншот: GSMArena

MIUI тизмида, шунингдек, Хавфсизлик иловаси мавжуд. У смартфондаги зарарли дастурларни сканерлаш, қора рўйхатни бошқариш, маълумотлардан фойдаланишни бошқариш ёки чеклаш, аккумулятор қувватини созлаш ва оператив хотирани тозалаш каби вазифаларни бажаради.

Скриншот: GSMArena

MIUI 12 тизимида одатий Галерея, Мусиқа ва Видео иловалари мавжуд. Баъзи ҳудудлар учун эса пуллик стрим мусиқа ва видео иловалари бор. Шунингдек, смартфонда FM радио ҳамда Mi Пульти иловаси ҳам мавжуд.

MIUI 12 қоронғу режимни қўллаб-қувватлайди. Ушбу режимни илова ва фон расмларга ҳам тадбиқ қилиш мумкин.

Скриншот: GSMArena

ЎҚИНГ: ТераТавсиф: Apple iPhone 13 Pro Max

Унумдорлик

Poco M4 Pro 5G смартфони MediaTek компаниясининг Dimensity 810 чипи билан жиҳозланган. Аввалги Poco M3 Pro эса Dimensity 700 чипига эга эди.

Dimensity 810 чипи кучлироқ CPU ядроларига эга, шунингдек, унинг қувват самарадорлиги ҳам анча ошган.

Скриншот: GSMArena
Скриншот: GSMArena

Чипсет 2 та 2.4 гигагертсли Cortex-A76 ядроси ҳамда 6 та 2.0 гигагертсли Cortex-A55 ядросидан иборат. Катта А76 ядросининг тезлиги 2.2 гигагертсдан 2.4 гигагертсгача ошган.

Смартфонга эски Mali-G57 MC2 график процессори ўрнатилган. Шуниси ажабланарлики, унинг тезлиги 950 миллион гертсдан 859 миллион гертсгача пасайган.

Чип такомиллашган 5G модем ҳамда тасвир сигнал процессорига эга.

Poco M4 Pro 5G қурилмаси LPDDR4X тезкор хотира ҳамда UFS 2.2 хотира билан жиҳозланган. Смартфоннинг 4/64ГБ ҳамда 6/128ГБ хотирага эга тури мавжуд.

CPU бенчмарк натижалари жуда яхши. Poco M4 Pro барқарор унумдорликни тақдим эта олади.

Скриншот: GSMArena

Назарий жиҳатдан GPU ишлаш тезлиги пастроқ бўлса-да, ўзининг даражасидаги чиплар билан бир хил натижа қайд эта олади.

Қурилма бир соат давомида CPU Throttle тестидан ўтди. Якунда 100% лик кўрсаткичдан 79% натижани қайд этди.

Скриншот: GSMArena

Сўнг, 3D Mark Stress тестида смартфон 99.4% барқарорликни қайд этди.

Скриншот: GSMArena

Албатта, Poco M4 Pro 5G ўта юқори унумдорликни тақдим этувчи флагман смартфон ҳисобланмайди. Бироқ қурилма кучли босим таъсирида яхши ишлай олади. Ўтказилган синовлар мобайнида смартфон қизиб кетмади.

Фойдаланувчи интерфейси 90Hz экран янгиланиш частотасида жуда яхши ишлайди. Аммо ҳеч қайси ўйин 90 кадр/секунд янгиланишни қўллаб қувватламайди. Юқори графикадаги ўйинларни паст резолюцияда ўйнаган маъқул. Шунда смартфон қотишларсиз ишлайди.

Албатта, Poco M4 Pro 5G ўйинбоп смартфон эмас, лекин унда ўйинлар учун график созланма мавжуд.

Камера

Poco M3 Pro билан таққослаганда М4 Pro'да битта камера камроқ. Қурилмага асосий ҳамда ультракенг камералари ўрнатилган. Сатҳ ва макро камералардан воз кечилган. М3 Pro'да ушбу камералар бўлса-да, у ультракенг камерадан маҳрум этилган эди.

Фото: GSMArena

Samsung'нинг ISOCELL S5KJN1 сенсори смартфонга асосий камера сифатида ўрнатилган. Ўшбу сенсор Tetraceel фильтрига эга. Шунингдек, у f/1.8 диафрагма линзасига эга бўлиб, PDAF функциясини қўллаб-қувватлайди. Асосий камерада тунги режим мавжуд.

Sony компаниясининг f/2.2 диафрагма линзасига эга бўлган IMX355 сенсори М4 Pro'га ультракенг камера сифатида ўрнатилган. Ушбу камерада тунги режим мавжуд эмас.

Шунингдек, қурилма 16МП селфи камера билан жиҳозланган бўлиб, у OmniVision OV16A1 сенсори, Quad-Bayer фильтри ҳамда f/2.5 диафрагма линзасига эга.

Фото: GSMArena

Камера иловасида бир камерадан иккинчи камерага ўтиш учун экранни чап ёки ўнгга суриш керак бўлади. Камера иловасида барча режимлар мавжуд. Объектни яқинлаштириш учун 0.6х, 1х ҳамда 2х рақамли зумлар мавжуд. Ҳеч қандай оптик зум ҳақида гап сўз йўқ, чунки смартфонда телефото камера мавжуд эмас.

Тасвир сифати

Асосий камера стандарт 12.5 мегапикселли суратларни олади. Ранглар табиий кўринади, контраст ва динамик диапазон мақтовга лойиқ, шовқин даражаси эса ниҳоятда паст.
Суратдаги деталлашув ўрта даражада, ўта аниқ ҳам, ўта ёмон ҳам эмас. Суратдаги барг ва одамлар юзи худди мўйқалам билан чизилгандек кўринади. Бюджет синфига мансуб бўлган смартфон бўлса ҳам, Poco M4 Pro яхши суратларни тақдим этади.

AI триггери Poco M4 Pro 5G да мавжуд. Одатдагидек, у осмон, ўсимлик, бинолар каби объектларга қараб контрастни кучайтиради. Бу йўл билан рангларнинг тўйиниши ҳамда сурат сифати яхшиланади.

2х зумда олинган расмларнинг сифати анча яхши. Хатто унинг сифати 1х зумда олинган суратлардан ҳам яхшироқ. Агар зум режимидан фойдаланишга тўғри келса, 1х дан кўра 2х зумни танлаган яхши.

8МП ультракенг камерада олинган суратларнинг сифати жуда яхши. Суратдаги деталлашув аъло даражада. Шовқин кам, контраст ва динамик диапазон яхши даражада. Бир сўз билан айтганда, Poco M4 Pro'ни энг яхши ультракенг суратларни тақдим этувчи бюджет смартфон дейиш мумкин.

Смартфонда ҳеч қандай сатҳ сенсори мавжуд эмас. Портрет суратлар учун қурилма AI magic функциясига таянади. Ушбу функция ўз ишини аъло даражада бажаради. Марказий объект хиралашиш майдонидан хатоликларсиз ажратиб олинади.

Суратлар ёрқин, аниқлик ва контраст даражаси жуда яхши. Бу борада ҳам Poco ўз ишини жуда яхши бажара олади.

Смартфоннинг нархидан келиб чиқадиган бўлсак, юруғлик паст бўлган бўлган пайтда олинган суратлар сифати яхши. Аниқлик, контраст ва ранглар уйғунлигида муаммолар йўқ. Динамик диапазон борасида муаммолар кузатилди.

Олдинги авлод Poco M3 Pro билан таққослаганда янги смартфоннинг камералари анча такомиллашганини кўришимиз мумкин.

Ёруғлик паст бўлган жойда тунги режим орқали суратга олиш тавсия этилмайди. Чунки тунги режимда олинган суратларда стандарт режимда олинган суратларга қараганда бироз шовқин кўпроқ. Шунингдек, суратдаги объектларнинг аниқлик даражаси жуда паст. Биргина афзаллик томони тунги режим суратга етарлича ёруғлик бера олади.

Тунги пайтда ультракенг камерада олинган суратларда ранглар уйғунлиги ва контраст даражаси яхши. Бироқ расмнинг аниқлик даражаси жуда паст. Шуни таъкидлаш керакки, ультракенг камерада тунги режим мавжуд эмас.

Селфи камерада олинган суратларнинг сифати жуда яхши. Ранглар уйғунлиги, контраст, динамик диапазон борасида ҳеч қандай муаммо мавжуд эмас. Расмда шовқин билинар-билинмас даражада.

Селфи камерада ҳам портрет суратларни олиш мумкин, бироқ сифат даражаси кўнгилдагидек эмас. Объектни хиралашиш майдонидан ажратиб олишда камера қийинчиликларга дуч келади.

ЎҚИНГ: ТераТавсиф: Redmi 10 – Xiaomi, томинг кетдими?

Видео ёзув

Poco M4 Pro 5G барча камераларида 1080@30кадр/секунд форматда видеога олиши мумкин. Шунингдек, барча камералар электрон стабилизация функциясини қўллаб-қувватлайди. Смартфон 4K форматда видео ёзиб ола олмайди. Асосий камера максимал 1080@60кадр/секунд форматда видеога олиши мумкин.

Видео бит тезлиги 20Мб/секундни, аудио бит тезлиги эса 256Кб/секундни ташкил қилади.

Асосий камерадан олинган 1080p форматдаги видеоларда аниқлик, динамик диапазон ва контраст даражаси етарлича. Кўрганларимиз ичида энг сифатли видео бўлмаса-да, бюджет синфидаги смартфон учун бу яхши натижа.

Ультракенг камерада олинган видеолар сифати яхши эмас. Видеода динамик диапазон даражаси пастроқ, аниқлик ҳам етарли даражада эмас. Шунинг учун, видео ёзишда ультракенг камера ўрнига асосий камерадан фойдаланган яхшироқ.


Муқобиллар

Poco M4 Pro 5G жуда яхши смартфон. Қурилманинг устун томонлари деб катта дисплей, стерео динамик, юқори унумдорлик даражаси, яхши камералар, 5G тармоғи, узоқ муддатли аккумулятор автономлиги ва тезкор қувватланиш имкониятини айтиш мумкин.

5G тармоғини қўллаб-қувватловчи бюджет синфига кирувчи смартфонларнинг сони халқаро бозорда етарлича. Бюджет смартфонларини ишлаб чиқариш бўйича ҳозир компаниялар ўртасида шиддатли рақобат кетмоқда.

Poco M4 Pro 5G смартфони 230 евро нархда сотувга чиқди. Унинг 6/128ГБ версиясининг нархи 250 еврони ташкил қилади.

Худди шу нархга realme 7 5G смартфонини сотиб олиш мумкин. Ушбу смартфон Poco'га қараганда 120Hz юқори экан янгиланиш частотаси ҳамда унумдорлиги юқорироқ бўлган график процессорни тақдим этади, бироқ унда стерео динамик мавжуд эмас.

Фото: GSMArena

Яна бир муқобил танлов бу - Poco M3 Pro, ҳозирда у 185 евро нархда сотилмоқда. Агар арзон нархдаги Poco смартфони сотиб олишни хоҳласангиз, Poco M3 Pro яхши танлов бўлиши мумкин.

Фото: GSMArena

Шунингдек, Galaxy А22 5G'ни ҳам унутмаслик лозим. Унинг дисплей, чипсет, аккумулятор ва камера техник жиҳатлари Poco M4 Pro смартфониники билан ўхшаш. А22 5G'да IP стандарти бор, бироқ у стерео динамик ҳамда тезкор қувватлаш технологияси билан жиҳозланмаган. Бундан ташқари, у Poco M4 Pro 5G'га қараганда қимматроқ.

Фото: GSMArena

4G смартфонлар орасида ҳам Poco M4 Pro учун етарлича муқобиллар бор. Агар 5G сиз учун унчалик муҳим фактор бўлмаса, ушбу смартфонларни ҳам сотиб олишингиз мумкин.

Биринчи навбатда Poco Х3 Pro'га тўхталиб ўтиш зарур. Ушбу смартфон 120Hz LCD дисплейи ҳамда флагман даражадаги Snapdragon 860 чипи билан жиҳозланган. Унинг нархи 230 еврони ташкил қилади, шу билан бирга, қурилма M4 Pro'га нисбатан у кўпроқ хотира, яхшироқ стерео динамик, юқори унумдорлик ва қўшимча макро камерани тақдим этади.

Фото: GSMArena

Яна бир муқобил танлов бу - Redmi Note 10. Pro 240 евро эвазига смартфон 120Hz AMOLED дисплейи ва 108МП асосий камерани тақдим этади. Худди шу нархдаги realme 8 Pro эса 6.4 дюймли AMOLED дисплейи, 108МП камера ва 50 ватт қувватлаш технологияси билан жиҳозланган. Бироқ ушбу смартфонда стерео динамик мавжуд эмас.

Фото: GSMArena

Бундан ташқари, 190 евро нархдаги Galaxy А22 смартфони ҳам Poco M4 Pro'га муқобил вариант бўлиши мимкин. Қурилма 90Hz AMOLED дисплейи ва тўрта камерага эга. Бироқ унда тезкор қувватлаш технологияси ҳамда стерео динамик мавжуд эмас.

Фото: GSMArena

ЎҚИНГ: ТераТавсиф: Samsung Galaxy A72

Хулоса

GSMArena

9.3балл

Poco M4 Pro 5G - ўз нархига мос бўлган смартфон. Қурилма камералари яхши суратларни тақдим этади. Бюджет синфига мансуб бўлса-да, унга стерео динамик ўрнатилган. Шунингдек, смартфон аккумулятор автономлик вақти билан мақтана олади. Тезкор қувватлаш имкониятининг мавжудлиги ҳам қувонарли ҳолат.

Дизайн

Дисплей

Камера

Функциявийлик

Aлоқа

Унумдорлик

Aккумулятор

Қаердан сотиб олиш мумкин?

amazon.de 249 yevro Сотиб олиш

 Афзаллиги

  • 90Hz частотали катта LCD дисплей
  • Катта ҳажмли аккумулятор ҳамда тезкор қувватланиш имконияти
  • Стерео динамик
  • Сифатли видео ва суратлар
  • Сатҳ камерасиз ҳам яхши портрет суратларни тақдим эта олади
  • Ҳамёнбоп нарх

 Камчилиги

  • Макро камера мавжуд эмас
  • 4K видео форматда видео олишнинг имкони йўқ
  • Poco M3 Pro билан таққослаганда смартфон унумдорлигида ўзгариш бўлмаган
  • 90Hz частота GPU ишлашига салбий таъсир кўрсатиши мумкин
Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!