ТераТавсиф: Samsung Galaxy A21s (5-қисм)

ТераТавсиф: Samsung Galaxy A21s (5-қисм)

Samsung Galaxy A21s'га бағишланган тавсифимизнинг бешинчи, охиргидан олдинги қисмига хуш келибсиз.

Тавсифнинг бошқа қисмлар билан бу ерда танишинг.

Тўрт камерали модул
Galaxy A21s'нинг орқа панели ҳаммамизга яхши таниш бўлган 4 та линзалар жамланмасидан иборат — асосий, ультракенг, макро ва сатҳ камералари. LED чироғи ҳам бор.

Асосий камера Samsung'нинг 48МП лик ISOCELL GM2 (S5KGM2) 1/2.0" датчигидан фойдаланади. Камера 0.8-микрон (µм) пиксел, F/2.0 апертура ва Quad Bayer ранг фильтрига эга. Quad Bayer фильтри бор дегани тасвирлар 12МП резолюцияда сақланади дегандир, бироқ каттароқ — 48МП лик режим ҳам бор. Фазани аниқловчи автофокус ҳам мавжуд.

Ультракенг бурчакли камера эса Samsung'нинг ISOCELL 1/4.0" сенсоридан фойдаланади. Ушбу камера 1.12µм пискел ва f/2.2 апертурага эга. Фокус — қўзғалмас.

Макро камеранинг 2МП датчиги бор, апертураси f/2.4, фокус эса 4 см да қўзғалмас. Ва ниҳоят, сатҳ камерага ҳам етиб келдик. Ушбу линза ҳам f/2.4 апертурали 2МП лик датчикка эга.

Селфи камера 13 мегапиксел резолюциялик. ф/2.2 апертура ортида 1.12µм пиксел жойлашган. Бу камерада ҳам фокус қўзғалмайди.

Камера иловаси эса бошқа Samsung смартфонларидаги каби. Фақат OneUI 2.0'да бир қатор кичик ўзгаришлар қилинган. Масалан, режимлар номи каттароқ шрифтда ёзилган.

Функция жиҳатидан эса A21s'даги Камера иловаси бошқа камера иловалари билан бир хил. Ойнани ўнг ёки чапга суриш билан режимлар алмаштирилади. Асосий ойнада режимлар жойлашув тартибини ўзгартириш функцияси ҳам бор. Экранни тепага ёки пастга вертикал тортиш эса олд ва орқа камералардан бирини фаоллаштиради.

Камера параметрлари тугмаси юқори чап бурчакда жойлашган ва бу ердан туриб камераларнинг кўп жиҳатини назорат қилиш мумкин. Видео ва расм параметрлари учун ягона ойна мавжуд. Созламалар қаторида видео резолюцияси, тўр чизиқлари, геотеглар ва ҳ.к. кабилар бор. Galaxy A21s камераси Тунги режимни қўллаб-қувватламайди.

Камера иловаси

Тасвир сифати
Асосий камерада олинган 12 мегапикселлик стандарт тасвирлар биз кўрган энг деталга бой суратлар эмас, лекин бошқа жиҳатлар мақташга арзийди — расмлар тиниқ, ранглар тўғри акс этган, контраст аъло даражада ва хиралик даражаси жуда паст.

Авто HDR борлиги сабабли динамик диапозон ҳам аксарият расмларда яхши чиқади.

...

HDR автоматик равишда ишлашини созлаб қўйишингизни тавсия қиламиз, лекин баъзиларга ўта ишлов берилган расмлар ёқмайди. Қуйида HDR билан ва HDR-сиз олинган расмларни таққослаймиз.

...

Юқори резолюцияли — 48МП лик режим ҳам бор, лекин уни созламалар қаторидан топиш қийин. Ушбу режим негадир тасвир нисбати параметрлари ичида жойлашган. Аммо 48МП да олинган расмлар атиги қониқарли сифатга эга. Қисқа қилиб айтганда, ушбу режимда олинган расмлар катта резолюцияда расм оламан деб экспозиция учун сарфлаган вақтингиз ва файлнинг смартфонингиз хотирасидан эгаллайдиган жойига арзимайди.

...

8МП ультракенг бурчакли расмлар ўртача даражада деталга эга, ранглар аниқ, динамик диапозон яхши. Бу расмлар ўта даражада тиниқ бўлмаса-да, фотоларнинг бошқа жиҳатлари яхши, контраст эса сезиларли даражада яхши. Ҳатто қиммат смартфонларда ультракенг бурчакли камерадан бундан ёмонроқ натижаларни кўрганмиз, лекин A21s'нинг ушбу линзасига яхши баҳо берса бўлади.

...

2МП сатҳ камераси портретларни олишда қўл келади. Асосий камера билан олинган 12МП портретлар 2МП сатҳ камераси билан яна ҳам деталга бой бўлиб чиқади, контраст ҳам ошади. Фондан субъектни ажратиш даражаси смартфон тоифаси учун яхши даражада. Сунъий блур ҳам анча кўнгилдагидек чиқади.

...

Қаҳрамонимизнинг, шунингдек, 2МП ҳажмли, 4 см лик фокусга эга макро камераси ҳам бор. Агар масофани тўғри олсангиз (бу осон эмас), ҳашаротлар, гуллар ва шу кабиларнинг деталга бой суратини ҳосил қила оласиз. Ранглар тўғри кўрсатилади, контраст яхши, аммо зўр даражада эмас.

...

Паст ёруғликда олинган 12МП расмлар ҳамёнбоп смартфонга мос даражада. Қуёш ботиш пайтида олинган расмлар эса, айниқса, чиройли — деталлар кўпроқ, рангларнинг тўйинганлик даражаси эса аъло.

...

Аммо тунда ҳосил қилинган расмлар хира чиқади, лекин ижтимоий тармоқларга жойлашга арзийди.
Паст ёруғликда олинган ультракенг бурчакли расмлар эса деталга бой эмас, атроф қоронғилашиши билан расм сифати ҳам ноль даражага тушиб кетади.

...

Galaxy A21s Тунги режимга эга эмас. Қуйида A21s ва бошқа муқобил смартфонларда олинган расмларни таққослаймиз.
Селфилар
Ёқилган режимга қараб, селфи камера ёки 13МП ёки 13МП дан 8МП қилиб кесилган расмлар олади. 13 мегапикселлик селфилар сифати ўрта даражада — расмлар деталга бой эмас, ранглар ювилган, контраст ҳам мақташга арзимайди.

...

Олд камера билан портретлар олиш ҳам мумкин. Ушбу турдаги суратлар яхши сифатга эга. Субъектни фондан ажратиш мукаммал даражада ишламайди, буни алгоритм блур билан тўғрилаб қўяди. Натижа ўша-ўша, лекин бюджет моделларда бундан ёмонлари ҳам бўлган.

...

Видео сифати
Samsung Galaxy A21s смартфони видеолар борасида унчалик ҳам кўп нарсага қодир эмас. Видео резолюцияси 1080p@30 кадр/сек. билан чегараланган. Электрон видео стабилизацияси ҳам мавжуд эмас.

Асосий ва ультракенг бурчакли камераларда олинган видео AVC форматда, 17 МБ/сек. битрейтга эга. Аудиолар эса икки каналли 256 Кбит/сек 48 kHz AAC форматда бўлади.

Асосий камерада олинган 1080p видеолар деталга бой чиқди, тиниқлик даражаси аъло, ранглар тўғри кўрсатилган, динамик диапозон табиий, контраст эса қойилмақом.

Ультракенг бурчакли камерада ҳосил қилинган видеолар борасида ҳам худди шундай дейиш мумкин. Видеолар тиниқ, ранглар табиий, бироқ динамик диапозон бироз пастроқ.

ЎҚИНГ: ТераТавсиф: Xiaomi Redmi Note 9 Pro (5-қисм)

Хулоса

8балл

Umumiy baho

Қаердан сотиб олиш мумкин?

Asaxiy (32GB) 1 943 000 сўм Сотиб олиш
Olcha (32GB) 1 948 000 сўм Сотиб олиш
Radius (32GB) 1 999 000 сўм Сотиб олиш
Openshop (32GB) 2 040 000 сўм Сотиб олиш

 Афзаллиги

  • Kichik tirqishli katta va keng ekran
  • Aʼlo darajadagi akkumulyator avtonomligi
  • Eng soʻnggi Android va One UI
  • Toifasi uchun yuqori darajadagi tasvir va video sifati
  • NFC

 Камчилиги

  • Protsessor samaradorligi inadekvat
  • Ekrandagi ranglar tiniq emas
  • Selfilar sifati talab darajasida emas
  • Biroz sekin quvvat oladi