Терминал ва банкоматларда энди UZCARD ва HUMO карталари бир хилда ўтадиган бўлади!

  •   DiMaX
  •  425
  •  14.04.2021 09:18

Терминал ва банкоматларда энди UZCARD ва HUMO карталари бир хилда ўтадиган бўлади!

HUMO ва UZCARD карталари ўзаро интеграцияланиб, ушбу карта эгалари иккала тўлов тизимининг банкоматлари ва терминалларидан фойдаланишлари мумкин бўлиши ҳақида хабар берган эдик. Тўлов тизимлари ҳамкорлик шартномасини имзоладилар, деб ёзади UZZOOM.

ЎҚИНГ: ИИВ ва UZCARD огоҳлантиради: фирибгарлардан эҳтиёт бўлинг!

2021 йил охирига қадар терминаллар иккала турдаги карталарни ҳам қабул қила бошлайди. Ҳужжат Ўзбекистонда нақд пулсиз ҳисоб-китобларни такомиллаштиришга ҳисса қўшадиган қўшма лойиҳаларни амалга оширишни назарда тутади.

UZCARD ва HUMO ўртасидаги ҳамкорлик молиявий хизматларни фуқаролар учун қулайроқ ва арзонроқ қилиш, шунингдек, мамлакатнинг чекка ҳудудларида ҳам аҳолининг молиявий саводхонлигини ривожлантириш ва яхшилашга ёрдам беради. Бу, ўз навбатида, компанияларни янги технологияларни ишлаб чиқишга, тўлов бизнесини ривожлантиришга ва хизмат кўрсатиш сифатини оширишга ундайди. Бундан ташқари, бу ҳалол рақобатни ривожлантиришга ва молиявий технологиялар бозорида янги иштирокчиларнинг пайдо бўлишига ёрдам беради, — дея изоҳ берди UZCARD бош директори Фаррух Зияев.

Шунингдек, тўлов тизимларининг кооперацияси бозор талабларига тезроқ жавоб беришга ва инновацион ечимларни янада самарали амалга оширишга имкон беради.

ЎҚИНГ: SMS-хабар ёки @HUMOcardbot орқали хабар олишни ўзингиз танлайсиз

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.