Tesla автопилоти рулда ухлаб қолган маст ҳайдовчининг ҳаётини сақлаб қолди

  •   DiMaX
  •  1078
  •  04.08.2021 15:01

Tesla автопилоти рулда ухлаб қолган маст ҳайдовчининг ҳаётини сақлаб қолди

Биз аввалроқ Tesla компаниясининг автопилоти камикадзелик қилиб, салондаги икки кишини ҳам ёндириб ўлдиргани ҳақида хабар берган эдик. Мазкур тизим энди норвегиялик маст ҳайдовчининг ҳаётини сақлаб қолди, деб ёзмоқда Xabar.uz нашри.

ЎҚИНГ: ШОК ВИДЕО: Tesla электрокари қабристонда арвоҳни «кўриб» тўхтади!

Машинани бошқараётган эркак спиртли ичимлик таъсирида маст бўлишдан ташқари, рулда ухлаб ҳам қолганди, дейилади хабарда. Бу пайтда Tesla Model S йўлда ҳаракатланиб кетаётганди.

Нимадир нотўғри эканлигини сезган электромобиль аввалига ўз тезлигини пасайтирган, кейин эса йўл четига бориб тўхтаган. Шунда ҳам ҳайдовчи ўзига келмаган, ғирт маст ва уйқуда эди.

ЎҚИНГ: Путин билан кўришган роботни Tesla автопилоти уриб «ўлдирди» (+видео)

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.