Tesla футуристик ва «ўқ ўтмас» Cybertruck электрик пикапини намойиш этди (+видео)

  •   DiMaX
  •  1398
  •  22.11.2019 17:40

Tesla футуристик ва «ўқ ўтмас» Cybertruck электрик пикапини намойиш этди (+видео)

Электрокарлари билан машҳур бўлган Tesla компанияси бугун Лос-Анжелес шаҳрида тадбир ўтказди. Илон Маск унда электрлаштирилган Cybertruck пикапини тақдим этди.

ЎҚИНГ: Tesla электромобили ҳайдовчини тириклай ёндириб юборди

Компаниянинг маълум қилишича, Cybertruck олти нафар катта ёшли йўловчини сиғдиради. Унинг кузови ўта мустаҳкам зангламас пўлатдан ишланган.

Илон Маск саҳнада туриб, электропикап мустаҳкамлигини намойиш қилишга жиддий киришди. У компаниянинг дизайн бўйича бошлиғи Франц фон Хольцхаузенни чақириб, машинанинг кузовига катта болға – кувалда билан бир неча марта уришга мажбур қилди. Чиндан ҳам Cybertruck’ка ҳеч нарса бўлмаганини кўрсатиб, Маск уни «ўқ ўтмас» дея мақтанди.

Бироқ Хольцхаузен пикапнинг ойналари ҳам мустаҳкам эканини кўрсатмоқчи бўлганида иш чаппасига кетди. Ойнага юқоридан ташланган металл шар уни синдириб юборди. Шунда у буни ҳазилга йўйиб, келажакда мазкур нуқсонни бартараф этишларини айтди.

ЎҚИНГ: «Бу сенга Тошкент эмас»: Рекордни расман қайд этмоқчи бўлган Tesla Model S пойга трассасида ишдан чиқди!

Шунингдек, Tesla раҳбари мазкур электромобилнинг арқон боғлаб тортишишда Ford F150 моделини, қисқа масофали пойгада Porsche 911 автомобилини енггани видеосини ҳам кўрсатди.

Cybertruck уч хил версияда чиқади, уларнинг конфигурациялари ва нархлари қуйидагича:

  1. Орқа узатмали, битта двигателли, битта қувватда 400 км юрувчи, тезлиги 0 дан то 100 км/соатгача 6,5 сонияда чиқувчи версияси – 39 900 доллар.
  2. Тўлиқ узатмали, қўш двигателли, битта қувватда 480 км юрувчи, тезлиги 0 дан то 100 км/соатгача 4,5 сонияда чиқувчи версияси – 49 900 доллар.
  3. Тўлиқ узатмали, учта двигателли, битта қувватда 800 км юрувчи, тезлиги 0 дан то 100 км/соатгача 2,9 сонияда чиқувчи версияси – 69 900 доллар.

Tesla мазкур электропикапи учун аллақачон олдиндан буюртма ола бошлади, улардан иккита версияси келаси йил, учинчиси эса 2022 йилнинг охирида серияли ишлаб чиқарила бошлайди.

ЎҚИНГ: Отабек Умаров ҳайдайдиган "Tesla" қандай автомобил?

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!