Tesla жаримага тортилди

Tesla жаримага тортилди

Tesla янги йилни ажойиб тарзда бошламоқда - 2023 йилни компания энг катта сотувларни эълон қилиш билан бошланди. Аммо муаммолар ҳам йўқ эмас. Реклама қонунчилигини бузгани учун Жанубий Кореянинг монополияга қарши курашиш қўмитаси компаниянининг 2.2 миллион доллар жарима тўлаши кераклигини айтмоқда. 

Корея Адолатли Савдо Комиссияси (КАСК) Tesla 2019 йил август ойидан буён Жанубий Кореядаги расмий веб-сайтида Tesla электромобилларининг қанча масофа босиб ўтиши ҳамда Tesla қуввлаш станцияси қурилмаларнинг унумдорлиги ҳақида истеъмолчиларга нотўғри маълумот бераётганини эълон қилди. 

КАСК берган маълумотларга кўра, сувуқ ҳавода Tesla автомобилларининг тўлиқ қувват билан қанча масофа босиб ўтиши реклама қилинганидан 50.5% камроқ бўлиб чиққан. 

Tesla ўз веб-сайтида электромобилларни қишда қандай ҳайдаш бўйича тавсиялар беради, масалан, автомобилни ҳайдаш учун тайёрлаётганда уни ташқи қувват манбаларига улаш ва энергия сарфини кузатиш учун янгиланган Energy иловасидан фойдаланиш. Бироқ, веб-сайт нолдан паст ҳароратда электромобилларнинг ҳаракатланиш масофаси қисқариши мумкинлиги ҳақида ҳеч қандай маълумот бермаган.

Шундай қилиб, Жанубий Корея Адолатли Савдо Комиссияси Tesla алдамчи реклама билан шуғуллангани ҳамда электромобилнинг қанча масофани босиб ўтиши ва зарядланиш тезлигини бўрттириб кўрсатганини даво қилмоқда. Текширув ўтган йилнинг февраль ойида бошланган, натижада Tesla ўз веб-сайтининг корейсча версиясини ўзгартирган эди.

Жанубий Корея Транспорт вазирлигининг маълумотларига кўра, 2021 йил сентябрь ойи ҳолатига кўра, Tesla 2015 йилда маҳаллий офисини очганидан буён мамлакатда 45 812 та электромобил сотган. Бу билан Tesla Жанубий Кореядаги бозор улушини 13 фоизга етказиб олган.

ЎҚИНГ: Нега электромобилларда узатмалар қутиси бўлмайди? 

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!