Tesla'нинг Semi юк ташувчи машиналари катта йўлга чиқмоқда

Tesla'нинг Semi юк ташувчи машиналари катта йўлга чиқмоқда

Илон Маск ўзининг Twitter саҳифасида хабар беришича, Tesla'нинг узоқ кутилган электромобилларидан бири, Semi юк ташувчисини ишлаб чиқариш бошланди ва улар 1 декабрда Pepsi компаниясига етказиб берилади - таниқли ичимлик компанияси 5 йил аввал, 2017 йил декабр ойида (Semi илк маротаба тақдим қилинганидан 1 ой ўтиб) унга 100 та буюртма берган эди.

Tesla'нинг таъкидлашича, Semi электромобиллари учта моторларга эга ва улар юк билан тўлганда ҳам 20 сонияда 100км/с тезликка чиқа олади, ҳатто юқорилаган йўлларда ҳам катта йўл даражасидаги юқори тезликни сақлаб қола олади. Шунингдек, сиз Semi қувватлагичлари ёрдамида электромобилни 70 фоизгача атиги 30 минутда қувватлаб олишингиз мумкин. Тўлиқ қувват билан электромобил 500-800 км гача юра олади. Шунингдек, Semi ҳам Tesla электромобиллари учун "ўз-ўзини ҳайдаш" ёхуд "автопилот" хусусиятига эга бўлади, қисман, яъни машина катта йўлларда ярим автономликни қўллаб-қувватлаши мумкин.

ЎҚИНГ: Tesla транспорт воситалари бўйича ўз рекордини қайта янгилади

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!