Технология ҳақида сиз билган ва билмаган 10 та факт (1-қисм)

Технология ҳақида сиз билган ва билмаган 10 та факт (1-қисм)

Технология олами ҳар доим ривожланиб, такомиллашиб боради ва биз орзу қилган келажак томон инсониятни яқинлаштиради.

Бироқ бу соҳа ҳозирги даражага қандай эришган? Ақлли қурилмалар келажаги қандай бўлади? Facebook'даги хатоларни аниқлаш орқали пул топиш мумкинлигини билармидингиз? «Android» сўзининг асл маъносини-чи? Дунёдаги валютларнинг қанча қисми рақамли валюта эканидан ҳам хабардормисиз?

Шу ва шунга ўхшаш саволларга қуйида ва бундан кейинги мақолаларимизда жавоб берамиз.

Қани, бошладик!

#1 Firefox логотипидаги жонзот аслида тулки эмас
Кўпчилик бу борада нотўғри тушунчага эга. Бунга сабаб браузернинг номи бўлса керак (инглиз тилида «fox» сўзи «тулки» маъносини беради). Аслида, бу машҳур ёқимтой ва юнгдор жонзот — қизил панда (уларни кичик панда деб ҳам номлашади).

#2 Apple'нинг илк логотипи қандай бўлгани хаёлингизга ҳам келмайди
Компаниянинг оригинал логотипида Исаак Ньютоннинг дарахт тагида ўтиргани тасвири туширилган. Ҳа, ҳа, тўғри тахмин қилдингиз — олма дарахти. Ўша машҳур олма олимнинг бошига тушай-тушай деб тургани кўрсатилган.

Бу логптип 1976 йилда яратилган ва четига «Ньютон ғалати фаразлар уммонида ҳар доим ёлғиз сузиб юрувчи шахс» деб ёзиб қўйилган. Apple бир пайтлар шундай логотипга эга эканини тасаввур қилиш қийин.

ЎҚИНГ: Apple ҳақида сиз билган ва билмаган 14 факт

#3 Google эчкиларни ижарага олиб ишлатади
Ҳа, тўғри ўқидингиз. Майсаларни махсус ускуна ёрдамида текислаш ўрнига Google'дагилар эчкиларни ҳақиқий базмга таклиф қилади. Mountain View'даги штаб-квартирасидаги базмга!

Эчкиларнинг эгаси 200 та эчкисини Google'га бошлаб келади. Уларни Жен лақабли кучук кутиб олиб, қаерни текислаш кераклигини кўрсатади!

ЎҚИНГ: "Okay, Google: Менга ўзинг ҳақингда гапириб бер!"

#4 «Робот» сўзи қора ўтмишга эга
«Робот» сўзининг этимологиясига эътибор берсангиз, жумла чех тилидаги «робота» сўзидан олинганини кўрасиз. Бу эса «мажбурий меҳнат» деб таржима қилинади.

Робот сўзи биринчи марта 1920 йилда яратилган саҳна асарида гуманоид образини таърифлаш учун ишлатилган.

ЎҚИНГ: Дунёдаги энг такомиллашган (ва қўрқинчли) роботлар

#5 Илк видоэмагнитофон пианино катталигида бўлган
1956 йилда чиқарилган биринчи магнитофон ҳажми мана шундай катта бўлган! Сиз тасаввур қилгандан кўра анча каттароқ, шундай эмасми?

#6 Samsung Apple'дан 38 йил-у 1 ойга катта
Samsung'га озиқ-овқат дўкони сифатида 1938 йил 1 март санасида Ли Бён Чхоль томонидан асос солинган. Apple асосчилари Стив Жобс ва Стив Возняклар эса Apple Computers Inc. ни 1976 йил 1 апрелда яратган.

ЎҚИНГ: Samsung ҳақида сиз билган ва билмаган фактлар!

#7 Петабайт жуда катта сиғим демакдир
1ГБ 1024 мегабайт эканлигини ҳаммамиз биламиз. 1 петабайт-чи? 1ПБ 1024 терабайт (ТБ) га тенг.

Бу қанчалар катта сиғим эканлигини тасввур қилишингиз учун соддароқ тушунтирамиз. 1ПБ ҳажмли қаттиқ дискка 13.3 йил давомида эфирга узатилган HD телеканал эфири сиғади.

50ПБ қаттиқ дискка эса инсоният яралганидан бери ёзиб қўлдирган ҳар қандай, ҳар қайси тилдаги қўлёзмалар сиғади.

#8 Олдинлари домен номларини рўйхатдан ўтказиш бепул бўлган

Одамлар интернет бунчалик кенг қулоч ёзишини билмаган пайтлари, яъни 1995 йилга қадар доменларни интернетда рўйхатдан ўтказиш бепул амалга оширилган.

Аммо тўлов жорий қилинганда эса, сумма ўта катта бўлган. 2 йил учун рўйхатдан ўтиш нархи 100 доллар атрофида бўлган.

ЎҚИНГ: Интернет ҳақида қизиқарли фактлар

#9 Мегабайтлар «вазни» юзлаб килограмм бўлган

Аниқроқ қилиб айтсак, 5 мегабайтлик қаттиқ диск нақ бир тонна тош босган.

1956 йилда илк компьютерда қаттиқ дискка ўхшаш компонент бўлган. Ўша даврларда 5МБ хотира сиғими борасидаги катта ўсиш бўлган.

#10 50 миллион аудиторияга эга бўлиш учун радиога 38 йил керак бўлган

Радионинг яратилиши шов-шувларга сабаб бўлган деб ўйларсиз, бироқ унинг тингловчилари сони 50 миллионга етиши учун 38 йил керак бўлган.

Қиёс учун, iPod ушбу кўрсаткичга атиги 3 йилда эришган.

ЎҚИНГ: 35 яшар, кўринишидан моделларга ўхшайдиган Telegram асосчиси — Павел Дуров ҳақида 10 факт

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!