Технология ҳақида сиз билган ва билмаган 10 та факт (6-қисм)

Технология ҳақида сиз билган ва билмаган 10 та факт (6-қисм)

Технологияга оид қизиқарли маълумотлар билан сизни хурсанд қилишда давом этамиз. Ушбу сонда ҳам, анъанага мувофиқ, технология оламининг сиз билмаган 10 та қизиқ жиҳати билан ўртоқлашамиз.

1. Бутун дунёдаги пулларнинг 90% дан ортиғи рақамли шаклда.

Бутун дунё бўйлаб мавжуд бўлган пул маблағларининг 90% дан ортиғи кредит карта, дебет карта шаклида сақланади, тўғридан-тўғри депозит ёки онлайн харид шаклида сарфланади. Атиги 8% пул моддий шаклга эга.

2. Ҳар куни Netflix томоша қилиб, одамлар миллионлаб соат вақт сарфлайди.

Netflix ўта оммабоп компания бўлгани боис бу унчалик ҳам ҳайратланарли факт бўлмаслиги мумкин. Бутун дунё бўйлаб одамлар ҳар 24 соатда жами 164 миллион соат вақтни Netflix томоша қилишга сарфлайди.

3. Технология соҳасида ўқиётган бўлсангиз, дипломингиз сиз уни олгунингизгача эскириб бўлади.

Албатта, малакага эга бўлиш яхши. Бироқ технологиялар ҳар галгидан тез ривожланиб бормоқда. Шунчалар тезки, IT соҳасидаги билимлар миқдори ҳар икки йилда икки бараварга кўпаяди. Яъни, агар IT соҳасида тўрт йиллик олий таълимни бошласангиз, ўрганган билимларингизнинг ярми ўқишни тамомлагунингизча эскириб бўлади.

4. Интернетдан фойдаланувчи катта ёшлиларни таърифлаш учун махсус атама мавжуд.

50 ёшдан ошган ва интернетдан мунтазам фойдаланувчилар орамизда унча кўп бўлмаса керак. Бироқ инглиз тилида бундай катта ёшли фойдаланувчиларни «Кумуш сёрферлар» («Silver Surfers») деб аташади.

5. Технология компаниялари кўпинча янги маҳсулотларини Янги Зеландияда синовдан ўтказади.

Бунга асосий сабаб шуки, мамлакат бошқа давлатлардан ажралган ва агар янги маҳсулотингиз синовлари муваффақиятсиз чиқса ҳам, бундан кўпчилик хабар топмайди.

ЎҚИНГ: Spotify ҳақида қизиқарли 10 та факт

6. Хитойда сохта Apple дўконлари бор.

Хитойдаги баъзи сохта Apple дўконлари шу қадар ҳақиқийга ўхшайдики, ҳатто дўкон ходимларининг ўзи ҳам Apple'да ишлаяпман, деб ўйлашади. Улар ҳақиқий Apple маҳсулотларини сотишади, ходимлар ҳам Apple футболкаларини кийиб юришади. Баъзида бу сохта дўконлар ёпиб ташланади, лекин унинг ўрнига янги сохта дўконлар очилади.

7. 2010 йилга қадар ташувчи каптарлар интернетдан тез хабар етказарди.

Маълумотларни тармоққа юклаш тезлигини ўлчаш синови ўтказилганда, ташувчи каптарга 50 миль узоқликдаги интернет провайдерга USB хотира картасига жойланган маълумотни етказиш вазифаси юкланган. Айни дамда эса интернет орқали худди шу маълумотлар провайдерга жўнатилган. Қизиғи шундаки, провайдерга каптар 1 соатда етиб борган бўлса, интернет орқали юборилган маълумот етиб бориши учун 2 соатдан кўп вақт талаб қилинган.

8. Интернетга юкланган биринчи фотосурат комедия гуруҳининг сурати эди.

Интернетга юкланган биринчи фотосурат тўрт нафар аёлдан иборат пародия поп гуруҳининг сурати бўлган. «Les Horribles Cernettes» деб номланган гуруҳ аъзолари Бутунжаҳон интернет тармоғининг ихтирочиси Тим Бернерс-Ли билан ҳамкасби эди. Тим қизлардан интернетда нашр этиш учун гуруҳнинг сканерланган фотосуратини сўрайди ва тариқа бу расм тарихга айланади!

9. Барча iPhone'лар рекламасида вақт 9:41 бўлгани кўрсатиб турилади.

Бунинг сабаби шундаки, 2007 йилда Стив Жобс биринчи марта айни шу пайтда iPhone'ни намойиш қилган. Биринчи iPhone'нинг 41 дақиқали тақдимоти жуда пухта режалаштирилган эди. iPhone'нинг биринчи суратида вақт 9:41 бўлгани кўрсатиб турилган ва ўша вақт соат чиндан ҳам кундузги 9:41 эди.

10. Биринчи iPhone'да App Store бўлмаган.

Эҳтимол, бу ажабланарли эмасдир. 2007 йилда чиқарилган биринчи iPhone'да бўлган ягона дастурларнинг барчаси фақат Applr дастурлари эди. Бугунги кунда iPhone учун 1,4 миллиондан ортиқ иловалар мавжуд.

ЎҚИНГ: 35 яшар, кўринишидан моделларга ўхшайдиган Telegram асосчиси — Павел Дуров ҳақида 10 факт

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.