Тез орада Instagram'га NFT қўшилади

Тез орада Instagram'га NFT қўшилади

Instagram'га эгалик қилувчи Meta бош компанияси раҳбари Марк Тсукерберг South by Southwest тадбирида ижтимоий тармоққа яқин вақт ичида NFT билан ишлаш хусусиятлари қўшилишини маълум қилди.

"Биз яқин вақт ичида Instagram'га NFT'ларни олиб келиш устида ишлаяпмиз. Мен бугун нима бўлишини эълон қилишга тайёр эмасман. Аммо, кейинги бир неча ой ичида NFT'ларингизнинг бир қисмини олиб келиш қобилияти, умид қиламанки, вақт ўтиши билан ушбу муҳитда нарсаларни NFT яратиш мумкин бўлади." дейди Марк Тсукерберг.

Ўтган йили Instagram раҳбари Adam Mosseri ижтимоий тармоқ жамоаси NFT'ларни фаол равишда ўрганаётганлиги ҳақида хабар берган эди. Шу йилнинг январ ойида эса, Facebook ва Instagram биргаликда NFT билан ишлаш хусусиятлари устида ишлар олиб борилаётганлиги ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Шунингдек, сешанба кунги нутқида Тсукерберг NFT'лар компаниянинг метаоламида катта рол ўйнаши ҳақида ҳам айтиб ўтган:

“Умид қиламанки, сизнинг аватарингиз метаоламда кийган кийими, асосан НФТ сифатида яратилиши мумкин. (Буларнинг) ҳақиқатан ҳам амалга ошишидан олдин ишлаб чиқилиши керак бўлган бир қанча техник нарсалар мавжуд."

NFT(non-fungible token) — блокчейн технологияси ёрдамида исталган рақамли нарсалар: расм, мусиқа, видео ва бошқаларнинг эгалик ҳуқуқини ўзгармас токенга айлантириб беради. Масалан сизда Photoshop'да тайёрланган сурат бор. Агар уни ўзгармас токен яъни NFT'га айлантирсангиз, бу ерда NFT сурат айнан сизники эканлигини исботлайдиган сертификат вазифасини бажаради.

ЎҚИНГ: Энди смартфонларни ҳам криптовалюта билан сотиб олиш мумкин

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.