Тезкор қувватлаш технологияси смартфонда кичикроқ ҳажмдаги аккумулятор бўлишига сабаб бўъладими?

Тезкор қувватлаш технологияси смартфонда кичикроқ ҳажмдаги аккумулятор бўлишига сабаб бўъладими?

Тез қувват олувчи смартфонлар секин қувват олувчи смартфонларга қараганда кичикроқ ҳажмдаги аккумулятор билан жиҳозланишига ҳеч аҳамият берганмисиз? Компаниялар бу тўғрисида шу кунгача ҳеч қандай расмий маълумот бермади. 

Шунинг учун, GSMArena сайти аъзолари ўзлари ушбу ҳолатни ўрганиб чиқишди. Ўрганиш давомида битта компаниянинг бир хил вақтда тақдим этилган ҳамда бир хил ҳажмга эга бўлган, бироқ турли хил қувват тезлигини тақдим этувчи смартфонлар таққослаб чиқилди. 

Тезкор қувватлаш технологияси премиум функция ҳисобланиб, кўп ҳолларда у оддий ва Pro моделларни ажратиб туради. 

Хўш тезкор қувватланиш аккумулятор ҳажмига ростдан ҳам таъсир ўтказадими? Ўн иккита смартфонни таққосидан келиб чиқиб, унинг 10% таъсири бор дейиш мумкин. Мисол учун, бирор бир смартфон 5,000 мАс сиғимли аккумуляторга эга. Ушбу моделга ўхшаш, бироқ тезроқ қувватлана оладиган смартфон 4,500 мАс сиғимли аккумулятор билан жиҳозланган. Демак, тезкор қувватланиш кичикроқ сиғимли аккумулятор дегани. 

Аммо бу тушунча доимо ҳам тўғри бўлавермайди. Мисол учун, Ҳиндистон бозори учун ишлаб чиқилган Redmi Note 9 Pro модели 18 ваттда қувват олади. Глобал версиядаги Redmi Note 9 Pro эса 30 ваттда заряд олади. Иккала модель ҳам 5,020 мАс аккумулятор билан жиҳозланган ҳамда оғирлик ва ўлчам жиҳатидан иккаласи бир-биридан фарқ қилмайди. 

Худди шундай ҳолат Oppo F17 Pro ва Oppo A93 смартфонлари ўртасида ҳам кузатилади. Аслида икки қурилма ҳажм жиҳатдан бир хил, бироқ F17 Pro модели 18 ватт, A93 эса 30 ваттда қувват олади. 

Бундан кўриниб турибдики, 18 ваттдан 30 ваттгача бўлган тезлик аккумулятор ҳажмига таъсир ўтказмайди. Агар янада тезроқ заряд олувчи смартфонларга эътибор қаратсак, бунда аккумулятор ҳажмларида ўзгариш кузатилади. 

realme 7 (глобал версия 30 ваттда қувватланади) тўлиқ қувватланиш учун 1 соат 5 дақиқа вақт сарфлади. Бу кўрсаткич эса realme Narzo Pro моделида (65 ваттда қувватланади) 45 дақиқани ташкил этди. Бу 20 дақиқа тезроқ деганидир. 

Xiaomi Mi 10 5G (30 ваттда қувватланади) тўлиқ қувватланиш учун 1 соат 12 дақиқа вақт сарфлайди. Mi 10 Pro 5G (50 ваттда зарядланади) тўлиқ қувватланиш учун 50 дақиқа вақт сарфлайди. Бу ерда ҳам 20 дақиқалик фарқ бор. 

Хўш, 20 дақиқа аккумулятор ҳажмининг кичрайишига арзийдими? Шуни таъкидлаш керакки, аккумулятор қувват камроқ бўлганда у тезроқ тўлишни бошлайди. 100% га яқинлашганда эса фоиз кўрсаткичлари секинлик билан ошиб боради. 

Шундай қилиб, тезкор қувватлаш технологияси Mi 10 моделлари мисолида 6%, realme смартфонлари мисолида эса 11% аккумулятор ҳажмини кичрайишига сабаб бўлди. 

Баъзан тезкор қувватланиш смартфонга қўшимча устунлик ҳам беради. Масалан, Хитой бозори учун ишлаб чиқилган Redmi Note 11 Pro (67 ватт) тўлиқ қувватланиш учун 43 дақиқа, Redmi Note 11 Pro+ (120 ватт) эса 15 дақиқа вақт сарфлайди. Бу деярли уч баравар тезроқ дегани. 

Redmi Note 11 Pro+ моделининг аккумулятор ҳажми оддий Pro меделдан 660 мАс га кичикроқ. Бу аккумулятор ҳажмининг 15% га кичрайишини билдиради. 

Компания Xiaomi 11i (Redmi Note 11 Pro - Хитой версия) ва Xiaomi 11i HyperCharge (Redmi Note 11 Pro+ - Хитой версия) реклама қилаётганда HyperCharge модель 0% дан 100% гача 15 дақиқада, 11i эса 0% дан 50% гача 13 дақиқа вақт сарфлаши ҳақида маълумот берувчи постерни тақдим этган. 

Бошқача қилиб айтадиган бўлсак, кўп ёки камроқ вақт ичида сиз тўлиқ зарядланган ёки фақат ярим зарядланган телефонга эга бўлишингиз мумкин. Шунга қарамай, оддий 11i модели каттароқ аккумуляторга эга, шунинг учун бу фоизларни тўғридан-тўғри таққослаб бўлмайди. 

Бироқ бу ерда яна бир фарқ бор. 11i модели секин қувват олади, лекин каттароқ аккумуляторга эга. Бу смартфонни қуввати секин тўлса-да, унинг қуввати узоқроқ вақтга етади. 11i HyperCharge'да эса буни акси, яъни у тез қувват олди, бироқ аккумулятор ҳажми кичикроқ бўлганиги учун унинг қуввати оддий моделникидан тезроқ тугайди. 

Эътиборни сўнгги бўлиб Xiaomi Pad 5 ва Pad 5 Pro планшетларга қаратамиз. Оддий модель 8,720 мАс, Pro модель эса 8,600 мАс сиғимли аккумуляторга эга. Бу ерда фарқ 1%, аммо қувватлаш тезлигидаги фарқ икки баравар тезроқ. 

Хулоса қилиб айтганда, қувват тезлигида смартфонлар иккита тоифа ажралиб туради. Биринчиси, 30 ватт ёки ундан тезроқ қувват оладиган смартфон бўлиб, улар одатда бир соатга яқин ёки бир соатдан ошиқроқ вақт ичида тўлиқ қувватланади. 

Иккинчиси эса 100+ ваттда қувват олувчи смартфонлар. Улар 15-20 дақиқа ичида тўлиқ қувватлана олади. Тезкор қувватланиш технологияси эса аккумулятор ҳажмининг бироз қисқаришига сабаб бўлади. Чунки смартфонни тез қувватлаш билан бир қаторда уни тўлиқ қувватлаш учун кетадиган вақтга ҳам урғу берилади. 

ЎҚИНГ: Xiaomi 12 vs Galaxy S22 - қай бирини сотиб олган маъқул? 

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.