TikTok энди смарт-телевизорларда ҳам ишлайди!

  •   DiMaX
  •  770
  •  05.02.2021 10:56

TikTok энди смарт-телевизорларда ҳам ишлайди!

Дунё бўйича тобора оммалашиб бораётган TikTok ижтимоий тармоғи иловасининг янги версияси чиқди. Ушбу дастурий таъминот маҳсулоти ақлли телевизорларда ҳам ишлашга мослаштирилган.

ЎҚИНГ: TikTok мангуга блокланди

TikTok for Android TV номли дастур Play Store каталогига жойлаштирилган бўлиб, уни Google TV ҳамда Android TV тизимли телевизорларга ўрнатиш ва қисқа роликларни катта экранда томоша қилиш мумкин.

Смартфон ёки планшетдаги TikTok иловасининг барча функциялари телевизорларда ҳам ишлайди. Унда ўз аккаунтига кириш, янгиликлар тасмасини варақлаш, тавсия этилган контентни ва лайклар сонини кўриш мумкин. Бошқариш учун телевизорнинг пультидан фойдаланилади.

Ушбу янги талқиндаги илова ҳозирча айрим мамлакатларда ишламоқда, келажакда унинг барча ҳудудлардаги фойдаланувчилар учун тарқатишса керак.

ЎҚИНГ: Университетда TikTok факультети очилиши мумкин!

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.