TikTok мангуга блокланди

  •   DiMaX
  •  3725
  •  27.01.2021 09:07

TikTok мангуга блокланди

Ҳиндистон ҳукумати 59 та Хитой дастурини умрбодга блоклади, улар ичида TikTok ижтимоий тармоғи ҳам бор. Бу ҳақда Ҳиндистоннинг Econimic Times нашри хабарларига таяниб «Даракчи» ёзмоқда.

ЎҚИНГ: Университетда TikTok факультети очилиши мумкин!

Ҳиндистон Ахборот технология вазирлиги Хитой дастурлари хавфсизлиги агентлик талабларига жавоб бермаслиги ҳақида ўтган ҳафта хабар берган эди. Натижада мамлакат ҳукумати 59 та Хитой дастурини доимий равишда блоклади.

Ҳиндистонда 2020 йилнинг 2 сентябр куни ҳам 118 дан ортиқ онлайн платформа ва дастурлар блокланган эди. Ушбу дастурлар орасида онлайн савдо дўкони АлиЕхпресс ҳам бор эди.

Шунингдек, Хитойнинг машҳур дастурлари саналган PUBG Mobile, Snack Video, Cam Card, WeWorkChina ва  WeDate дастурлари ҳам ҳиндистонликлар учун ҳукумат томонидан ёпилган платформалардир.

ЎҚИНГ: ИИВ огоҳлантиради: «Тиктокерлар 15 суткагача қамалиши мумкин!»

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.