TikTok таслим бўлмайди: у Трамп маъмуриятини судга бермоқчи!

  •   DiMaX
  •  439
  •  10.08.2020 17:49

TikTok таслим бўлмайди: у Трамп маъмуриятини судга бермоқчи!

Кейинги пайтларда АҚШда TikTok устида юз бераётган можаролардан хабарингиз бор: Дональд Трамп уни 45 кун ичида бутунича бирор АҚШ компаниясига сотишларини талаб қилган, акс ҳолда блокламоқчи. Сервисни сотиб олиш учун Microsoft корпорацияси музокара бошлаган, лекин унга Apple ҳам талабгор!

ЎҚИНГ: Forbes илк бор энг сердаромад TikTok юлдузларини эълон қилди

NPR нашрининг ёзишича, TikTok ҳам бўш келмаяпти – у Дональд Трамп администрацияси устидан судга даъво аризаси киритмоқчи. Нашрга бу ҳақда аризани тайёрлаш жараёнида бевосита иштирок этган киши хабар берган.

Унга кўра, TikTok федерал даъвони 11 август – сешанба куни Калифорния штати Жанубий округи судига топширишади. Чунки сервиснинг АҚШдаги штаб-квартираси айни шу ерда жойлашган.

Мазкур даъво аризасида, президент Трамп томонидан имзоланган қарор мамлакат конституциясига зид эканлиги, чунки у TikTok’нинг бирор муносабат билдириши учун ҳам имкон қолдирмаётгани айтилган. Шунингдек, мазкур сервис маъмурияти қарорда тилга олинган «миллий хавфсизлик» масаласини ҳам асоссиз, деб ҳисоблйди, чунки TikTok ҳеч қайси йўл билан хавфсизликка таҳдид солмайди.

Оқ уй томони ҳозирча бу масала юзасидан бирор изоҳ бермаган.

ЎҚИНГ: Айфонлар ва Android-смартфонларга энг кўп юклаб олинган иловалар учта рейтингда! (2020 йил июль)