TikTok ва Twitter учун озодлик яқин

TikTok ва Twitter учун озодлик яқин

Kun.uz нашрининг АКТ вазирлиги вакили берган маълумотларга асосланиб хабар беришича, Ўзбекистонда қарийб бир йилдан буён блокда бўлган Twitter, TikTok, Vkontakte ва WeChat ижтимоий тармоқлари тез орада блокдан чиқарилиши мумкин.

Чекловга мазкур тармоқлар Ўзбекистон фуқароларининг шахсига оид маълумотларни Ўзбекистон ҳудудида жойлашган серверларда сақламаётгани сабаб бўлган. 2021 йил 16 апрелдан кучга кирган қонунда шундай талаб белгиланганди.

Бу қарор ижтимоий тармоқлар фаоллари томонидан тинимсиз танқидларга учраб келаётган бўлса-да, блок ҳамон очилмай қолмоқда.

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!