TikTok ва яна бешта танишув иловасини блоклаган илк мусулмон давлат қайси бўлди?

  •   DiMaX
  •  2126
  •  12.10.2020 11:01

TikTok ва яна бешта танишув иловасини блоклаган илк мусулмон давлат қайси бўлди?

АҚШ ҳукумати ва шахсан президент Дональд Трамп Хитойнинг TikTok иловасига қарши курашларидан хабарингиз бор. Ниҳоят, бу сервисни америкалик иккита компания сотиб олиши ва бу борада TikTok Global компанияси ташкил этилишини президент маъқуллаган, лекин можаролар бу билан ҳам тугамаган.

ЎҚИНГ: Трамп TikTok’ка қарши: Хитой ва АҚШ ўртасида лидерлик кураши қандай кетяпти? (Таҳлил)

TikTok июнь ойининг охиридан бошлаб Ҳиндистонда тақиқланган – Хитой билан зиддият кучайганидан сўнг хавфсизлик ва махфийлик сабабли расмий Деҳли унга ва яна 58 та хитойча иловага тақиқ қўйган. Куни кеча – 9 октябрь санасида Покистон ҳам TikTok платформасини блоклаб қўйди.

Мамлакатнинг мувофиқлаштирувчи идораси – Покистон телекоммуникация бошқармаси (Pakistan Telecommunication Authority, PTA) бунга сабаб қилиб мазкур платформа орқали ахлоқсиз ва уятли контент тарқалаётганини кўрсатган.

Reuters хабар беришича, TikTok сервисининг Покистонда 20 миллиондан ошиқ фол фойдаланувчиси мавжуд. Sensor Tower маълумотига кўра, бу илова сўнгги 12 ой давомида мазкур мамлакатда юклаб олинган иловалар рейтингида учинчи ўринни эгаллаган.

Таъкидлаш керакки, АҚШ ва Ҳиндистон ҳукумати TikTok’ни чеклаш сабаби сифатида мамлакат хавфсизлигига таҳдид ҳамда фуқароларнинг шахсий маълумотларининг ўғирланишини кўрсатган. Покистон эса маънавий зарари сабабли TikTok’ни блоклаган илк мамлакат бўлди. Мазкур ислом давлати яна бешта танишув иловасини ҳам блоклаган, улар орасида Tinder ҳамда Grindr ҳам бор.

ЎҚИНГ: Мусулмонлар эътирози боис PUBG Mobile’дан бутпарастлик анимацияси олиб ташланди

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.